Кимё фанидан таълим олувчиларнинг креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув


Download 1.43 Mb.
bet64/138
Sana30.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1408938
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   138
Bog'liq
2 5325613237763320393

Ўқитиш воситалари: вербал: педагог сўзи, матн, дидактик материаллар; махсус: приборлар, жиҳозлар; кўргазмали: жадваллар, диаграммалар, расмлар, графиклар ва б.қ.; техник: экранли, овозли, комбинацияли.
Ўқитиш методлари ва усуллари:
Метод – ўқитиш жараёнида таълим, тарбия ҳамда ривожланиш вазифаларини ечишга йўналтирилган, педагог ва таълим олувчилар ўзаро боғлиқ фаолиятини тартибга солувчи усулдир.
Усул – мазкур методни ифодоловчи ўқув материалини ўзлаштириш усулини очиб берувчи ёки тўлдирувчи педагог ва таълим олувчиларнинг ақлий ёки амалий фаолиятининг алоҳида операцияларидир.
Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари:
1. Ахборотларни бериш ва қабул қилиш манбалари бўйича: оғзаки: ҳикоя, суҳбат, маъруза, конференция, дискуссия; кўргазмали: иллюстрация, демонстрация; амалий: тажрибалар, машқ.
2. Ахборотларни бериш мантиқи бўйича: индуктив: хусусий фактлардан, умумий хулосаларга; дедуктив: умумийдан хусусийга.
3. Таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш даражаси бўйича: репродуктив (алгоритм инструкцияси бўйича); иллюстратив-тушунтириш (тайёр ахборот турли усуллар билан берилади); муаммоли; эвристик (топшириқни мустақил бажариш); тадқиқотчилик (ижодий ва изланувчанлик фаолияти); фаоллик (педагог-шқувчи диалоги); интерфаол (муаммоларни моделлаштириш).
Ўқув-билиш фаолиятини мотивациялаш ва стимуллаштириш методлари.
1. Ўқитишга қизиқишни стимуллаштириш: билиш; муаммоли вазият; ўқув дискуссиялари; муваффақият вазияти.
2. Жавобгарликни стимуллаштириш: ўз шахсий ишончини шакллантириш; талабчанлик; талабларни бажаришга машқ қилиш; мусобақа, қизиқувчанлик, жазо.
Назорат ва ўз-ўзини назорат методлари.
1. Оғзаки назорат ва ўз-ўзини назорат: индивидуал сўраш; фронтал сўраш; оғзаки зачёт; программали сўраш.
2. Ёзма назорат ва ўз-ўзини назорат: ёзма назорат ишлари; тестлар; ёзма зачётлар; ёзма ўз-ўзини назорат.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling