- 1858 йилда италиялик олим Станислао Канниццаро (1826—1910) таклиф қилган усул — атом массалала-рини аниқлашда энг самарали усул бўлиб чиқди. Бу усул қуйидаги қоидага асосланган: кимёвий бирикманинг бир молъ миқдорида унинг таркибига кирувчи бирор элемент миқдори ҳеч қачон бир моль атомдан кам бўлмайди. Шунга асосланиб Канниццаро қуйидаги усулни таклиф қилди. Атом массаси аниқланадиган элементнинг газсимон ёки осон буғланувчан бирикмаларидан мумкин қадар кўпроқ хили олиниб, уларнинг буғ зичлигини ўлчаш асосида молекуляр массалари топилади. Сўнгра ўша бирикмаларни анализ қилиб, текширилган бирикмалардан ҳар бирининг бир молида шу элементдан қанча масса қисм борлиги топилади. Шу йўл билан топилган сонларнинг энг кичиги изланаеттан атом масса деб қабул қилинади.
Бу усулни углероднинг атом массасини аникдаш ми-солида тушунтириб берамиз. Жадвалда углероднинг бир неча бирикмаларининг молекуляр массалари ва шу бирикмаларнинг ҳар қайсисида неча фоиз углерод борлиги кўрсатилган. Жадвалнинг охирги устунида ҳар бир бирикма молекуласидаги углероднинг фоиз таркибига қараб ҳисоблаб топилган миқдори кўрсатилган. - Бу усулни углероднинг атом массасини аникдаш ми-солида тушунтириб берамиз. Жадвалда углероднинг бир неча бирикмаларининг молекуляр массалари ва шу бирикмаларнинг ҳар қайсисида неча фоиз углерод борлиги кўрсатилган. Жадвалнинг охирги устунида ҳар бир бирикма молекуласидаги углероднинг фоиз таркибига қараб ҳисоблаб топилган миқдори кўрсатилган.
- Жадвалда келтирилган бирикмаларнинг бир моли-даги углероднинг энг кичик масса миқдори 12 га тенг. Демак, углероднинг атом массаси 12 дан ортиқ (масалан, 24 ёки 36 га тенг) бўла олмайди. Акс ҳолда, карбонат ангидрид, углерод(П)-оксид ва углерод(1У)-сульфид молекулаларининг таркибига углерод атомининг касрли қисм-лари кириши керак бўлар эди.
- Юқорида келтирилган усулларнингҳаммасида ҳам эле-ментнинг тақрибий атом массаситогтилади. Элементнинг эквивалентини эса деярли аниқтопиш мумкин. Агар элементнинг тақрибий атом массаси ва эквиваленти маълум бўлса, унинг аниқатом массасини ҳисоблаш қийин эмас,чунки элементнинг атом массаси ҳамма вақт шу злемент-нинг эквиваленпшга каррааи миқдордир.
- Элемент атом массасининг аниқ қийматини топиш учун аввал элементнинг тақрибий атом массасини эк-вивалентига бўлиш йўли билан унинг валентлигини топиш керак. Валентлик ҳамма вақт бутун сон билан ифодаланади, шунга кўра, топилган сон бутун сонгача яхлитланади. Сўнгра эквивалентни валентликка кўпайтириш йўли билан атом массанинг аниқ қиймати топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |