Кимё тарихи ҳАҚида маълумот


Бунда асосан савдо ривожланди ва улар алкимёгарларнинг асарларини ўрганиб - металларнинг трансмутацияси (тарқалиши) билан шуғулланиш ҳамда Европада ҳам тадқиқот изланишларни бошладилар


Download 0.76 Mb.
bet7/20
Sana16.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1496270
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
portal.guldu.uz-КИМЁ ТАРИХИ Ҳ

Бунда асосан савдо ривожланди ва улар алкимёгарларнинг асарларини ўрганиб - металларнинг трансмутацияси (тарқалиши) билан шуғулланиш ҳамда Европада ҳам тадқиқот изланишларни бошладилар.

  • Бунда асосан савдо ривожланди ва улар алкимёгарларнинг асарларини ўрганиб - металларнинг трансмутацияси (тарқалиши) билан шуғулланиш ҳамда Европада ҳам тадқиқот изланишларни бошладилар.
  • Ғарбий Европадаги биринчи алкимёгар Буюк Альберт - философ (1193-1260 й)дир. У “Алкимё ҳақида”, ”Металлар ва минераллар ҳақида беш китоб” асарларини ёзади.
  • Яна бир улуғ алкимёгар - Роджер Бэкон (1214-1293й) инглиз философи ва табиатшуноси, Париж ва Оксфорд университетларида дарс берган. У алкимёни назарий (металл ва минералларнинг келиб чиқиши ва таркибини ўрганиш) ва амалий (олиниши, тозалаш, ранглар олиш)га бўлади ва алкимё медицина учун жуда аҳамиятли дейди. У ”Алкимё ойнаси”, ”Табиат ва саньат сирлари, сеҳргарлар ишлари ҳақида” китобларини ёзиб қолдирган.
  • Буюк Валентин (XV-XVI аср) алкимёда янги босқични бошлаб берди: HCl, HNO3 , зар суви кабиларни топиш билан биргаликда
  • Fe+CuSO4=Cu+FeSO4
  • реакцияси орқали мис металини ажратиб олди.
  • Шундай қилиб, бу алкимёгарлар асосан металларнинг тарқалишини ўрганиш билан шуғулландилар. Ялтироқликни ва ранглашлар технологиясини ишлаб чиқарди.

В. Кимёвий билимларнинг бирлашиш даври. Бу давр ўз ичига XVI—XVIII асрларни олади. Бу вақтда кимёда ятрокимё (тиббиёт кимёси), пневматик кимё (газлар кимёси), флогистон назарияси, М. В. Ломоносов ва А. Л. Лавуазьенинг флогистонни рад этувчи системалари яратилган.

  • В. Кимёвий билимларнинг бирлашиш даври. Бу давр ўз ичига XVI—XVIII асрларни олади. Бу вақтда кимёда ятрокимё (тиббиёт кимёси), пневматик кимё (газлар кимёси), флогистон назарияси, М. В. Ломоносов ва А. Л. Лавуазьенинг флогистонни рад этувчи системалари яратилган.
  • XVI асрдан бошлаб Европанинг асосий мамлакатларида ишлаб чиқаришни юксалтириш, савдо-сотиқни яхшилаш, саноатни йириклаштириш масалаларини ҳал қилишга асосий эътибор берилди. Шу сабабли кимё XVI асрнинг ярмидан бошлаб амалий вазифаларни ҳал этишга киришади. Ўша замонда шифокор Т. Парацельс (1493—1541) ва тоғ инженери Г. Агрикола (1494—1555) кимёда рефор-маторликни бунёдга келтирдилар. Парацельснинг фикрича кимёнинг вазифаси дори-дармонлар тайерлашдан иборат бўлмоғи керак; Агрикола эса рудалардан металлар ҳосил қилишни асосий мақсад қилиб қўйди.
  • Айниқса металларга бўлган эҳтиёжнинг тез гоксалиши металлургия соҳасида тадқиқотлар олиб боришни тақозо қилди. Агрикола металлар ва металлургия ҳақидаги ўша даврга қадар бўлган барча маълумртларни тўплади ва ўзининг қўлланмасини нашр этди. Ўша замонда ёниш, ок-сидланиш, қайтарилиш жараёнларига оид жуда кўп ама-лий маълумотлар йиғилди. Алкимёгарларнинг Арасту сис-темасига асосланган идеалистик тасаввурлари асосида янги ходисаларни изоҳлаб бўлмади. 1661 йидца инглиз олими Р. Бойль (1627— 1691) алкимёгарларнинг элементларини ўзининг «Химик—скептик» деган асарида қатгиқтанқид қилди. У «элемент» тушунчасига деярли тўғри таъриф берди.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling