Кимёда физикавий усуллар


Ультрабинафша ва кўринувчан соҳалардаги


Download 7.06 Mb.
bet4/54
Sana25.08.2023
Hajmi7.06 Mb.
#1669997
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ЮНУСОВ Т.К. (3)

3. Ультрабинафша ва кўринувчан соҳалардаги
ютилишни ўлчаш асбоблари
Моддаларнинг нурни ютиш ҳодисасини ўлчашда спектрометрлардан фойдаланилади. Уларнинг турлари ва тузилиши ҳар хил бўлишидан қатъий назар спектрометрлар ёруғлик манбаи, ёруғлик детектори ва детектордан чиққан сигналларни ёзадиган асбобдан ташкил топган бўлади (1-расм).

1-расм. Спектрофотометрнинг тузилиши.

1-нурланиш манбаи

5-идишчаларни ушлатгич

2-монохроматор

6-фотоэлемент

3-намуна эритмаси

7-ўлчов асбоби

4-эритувчи

8-идишчаларнинг йўналтиргичи

Ёруғлик нурланиш манбаи лампадан (1) монохроматорга (2) тушади ва натижада нур оқими маълум тўлқин узунлигига эга бўлади. Намуна эритмаси ва тоза эритувчи идишчаларга (3,4) солинади ва ушлатгичга (5) қўйилади. Ёруғлик идишчалардан ўтиб фотоэлементга (6) тушади ва ундан чиқаётган сигналлар ўлчов асбоби орқали (7) ўлчанади. Идишчалар ушлатгичини шундай жойлаштириш керакки, нур идишчаларнинг йўналтиргичи (8) орқали ҳар бир идишдан ўтиши керак.


Ўлчаш ишларини қуйидагича олиб бориш мумкин: битта тўлқин узунликда эритувчидан утаётган нурнинг интенсивлиги ўлчанади, кейин эса худди шу эритувчида эриган модданинг ютилиши ўлчанади. Амалиётда асбобни шундай тайёрлаш керакки, эритувчининг ютилишини нол деб ҳисоблаб, шунга асосан намунанинг ютилиш параметрларини аниқлаш мумкин. Спектрни олиш учун бу ишларни бошқа тўлқин узунликдаги қийматларда ҳам бажарилади. Бундай ҳажмдаги ишларни тезкорлик билан бажариш мақсадида ҳозирги вақтда икки нур йўналишли, спектрларни тўғридан-тўғри ёзадиган замонавий асбоблардан фойдаланилади. Бундай асбобларнинг айрим нусхалари 2, 3 ва 4-расмларда тасвирланган.

2-расм. СПЕКОРД-М40 УБ спектрометрининг кўриниши(Карл-Цейсс фирмаси, Германия).

3-расм. СФ-46 спектрофотометри (Россия).

Спектрни олиш учун идишчаларни монохроматор ва детектор ўртасида жойлаштирилади, номаълум моддаларни махсус эритувчиларда эритилади. Эритувчилар сифатида кўп ҳолларда асосан метанол, этанол, сув ёки тўйинган углеводородлар - гексан, гептан, циклогексанларни ишлатиш мумкин, чунки яқин ультрабинафша соҳасида бошқа эритувчилар ютилиш максимумларини намоён қилади.



4-расм СФ-25 спектрометрининг кўриниши (Бекман фирмаси, Германия).

УБ спектроскопия учун жуда суюқ эритмалар ишлатилиб, спектрдан тўлқин узунликнинг максимум қиймати (, макс) ва унга тегишли бўлган оптик зичликнинг  макс қиймати аниқланади.


1-жадвал.
Айрим эритувчиларнинг УБ соҳадаги ютилиш қийматлари.

Эритувчи

, нм

,(20-250 С)

Сув

195

78,5

Метил спирти

210

32,6

Этил спирти

207

24,3

Хлороформ

246

4,8

Ацетон

331

20,7

Диоксан

215

2,2

Бензол

280

2,3

Гексан

199

1,9

Циклогексан

211

2,0




Download 7.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling