Кимёда физикавий усуллар
Анорганик моддалар ва комплекс бирикмаларнинг электрон спектрлари
Download 7.06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
6. Анорганик моддалар ва комплекс бирикмаларнинг электрон спектрлари
Электрон спектрлар ёрдамида нафақат органик моддаларнинг ҳақида, балки айрим анорганик моддалар ва комп-лекс бирикмалар тузилишлари ҳақида маълумотлар олиш мумкин. Д.И.Менделеев даврий системасининг биринчи давр элемент тузларининг эритмаси яқин ультрабинафша ва кўринувчан соҳада ютилиш максимумларини ҳосил қилмайди, аммо шу элементлар айрим рангли анионлар ( , ) билан боғланган бўлса, ютилиш максимумини намоён қиладилар. Оғир массали элементларнинг комплекс бирикмаларида асосий валент боғ ҳосил бўлишида қатнашмайдиган озод электронлар бўлса, бу электронларга тегишли бўлган энергетик поғоналарга ўтиш бўлганлиги учун ультрабинафша спектроскопиясининг махсус соҳасида ютилиш кузатилади, бу ионларга Mn+2, Co+2, Ni+2 ва Cu+2 ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ютилиш максимумлари асосан кўринувчан соҳада (450-800 нм) намоён бўлиб, максимумларнинг сони ва уларнинг параметрларининг қийматини ҳисобга олиб комплекс бирикмалар кристалларининг тузилиши (конфигурацияси) тўғрисида маълумот олиш мумкин. Комплекс бирикмаларнинг УБ спектрларини талқин қилишда комплекс ҳосил қилаётган лиганднинг электрон спектри билан солиштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Агар лиганд молекуласида хромофор гурухлар бўлса, комплекс ҳосил қилиш натижасида бу гурухларга тегишли бўлган қийматлар ва ни ўзгаришга учрашишини эътиборга олиб қандай боғлар, гурухлар билан металл иони асосий боғ ва қайси атом, гурухлар билан ёрдамчи боғ (координацияли боғ) ҳосил бўлгани ҳақида фикр юритиш мумкин. Демак, УБ спектри ёрдамида фақат анорганик комплекс бирикмалар ўрганилиб қолинмасдан органик лиганд билан металл ионларнинг боғланиши натижасида ҳосил бўлган комплекс бирикмаларнинг тузилиши ҳақида муҳим маълумотлар олиш мумкин. Шундай қилиб, УБ спектроскопия органик моддаларнинг тузилиши ва айрим анорганик моддаларнинг эритмадаги ҳолатини аниқлашда муҳим физикавий усуллардан ҳисобланади, ундан фақат назарий масалаларни хал этишгина эмас, балки моддаларнинг миқдорий анализини олиб боришда ҳам кенг миқёсда фойдаланиш мумкин. Download 7.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling