Кимёда физикавий усуллар
Карбонил гурухи тутган бирикмаларнинг
Download 7,06 Mb.
|
ЮНУСОВ Т.К. (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Азотли органик бирикмаларнинг И+ спектрлари
- 10. Гетерохалқали бирикмаларнинг И+ спектрлари
8. Карбонил гурухи тутган бирикмаларнинг
И+ спектрлари Характеристик частоталар ичида карбонил гурухининг частотаси юқори интенсивлиги ва қиймати билан ажралиб туради, унинг ютилиш соҳаларида бошқа функционал гурухлар ютилиш частоталарини ҳосил қилмайди. Карбонил гурухининг валент тебраниш қиймати 1580-1900 см-1 оралиғида ётади. Бундай катта оралиқда частота қиймат-ларининг намоён бўлишига молекуланинг фазовий тузилиши мезомер ва индуктив таъсирлар модданинг агрегат ҳолати ҳамда эритувчининг қутбли ёки қутбсизлиги сабабчи бўлади. Карбонил гурухининг ютилиши фақат СО боғининг узайиши билан содир бўлмасдан, балки ундаги боғлар орасидаги бурчакнинг қийматлари ва унинг атрофдаги боғлар табиати ҳам сабаб бўлади. Айрим органик моддалар синфлари учун с0 нинг қиймати кичик оралиқда намоён бўлади. Шунинг учун унинг қийматини эътиборга олиб карбонил гурухининг турини билиш мумкин.
нинг мавжудлиги СО нинг қийматини оширади. Масалан,
кислоталарида молекулалараро водород боғи бўлгани учун СО нинг қиймати камаяди.
Бундан ташқари, кислоталарда ОН бўлгани учун ОН3350 см-1 соҳада ютилиш частотаси, деформацияли тебраниш частотаси эса он1420-1200 см-1 соҳада намоён бўлади. Карбонил гурухининг частота қиймати унинг қандай атомлар билан боғланганига ҳам боғлиқ.
Агар карбонил гурухи қўшбоғлар билан боғланган бўлса, с0нинг қиймати тахминан 20-30 см-1га камаяди.
Занжирда қўшбоғ миқдорининг ошиши карбонил гурухининг қийматига кам таъсир этади. Айрим ҳолларда спектрда карбонил гурухининг ютилиш соҳасида битта ютилиш частотаси ўрнига иккита бир-бирига ўхшаш бўлган “эгизак” частоталар намоён бўлади. Бу ҳодиса қуйидаги ҳолатларда содир бўлади: а) Молекулада икки хил турдаги карбонил гурухи бўлса, б) Конформерларнинг эритмадаги мувозанатида молекулалар ичида икки хил турдаги барқарор водород боғлари мавжуд бўлса,
в) Конформерларнинг эритмадаги мувозанати турли хилдаги дипол-диполларнинг таъсирини ўз ичига олса, г) Конформерларнинг мувозанатида эритувчининг молекуласи молекулалар ичидаги водород боғининг узилишига қатнашса. Кислоталарнинг ангидридлари, -дикарбон кислоталари ва кислота пероксидлари ҳам қутбсиз эритувчиларда бир-бирига ўхшаш бўлган иккита частота ҳосил қиладилар. Карбонил гурухи кислота амидларининг таркибида ҳам учрайди, унинг қиймати амидларнинг турига ва фазовий тузилишига боғлиқ, масалан:
, ,
с01680 см-1, NH(озод) 3440 см-1, NH (боғлан)3070 см-1
Иккиламчи амид боғлари пептидлар ва оқсил молекуласининг таркибида бўлганлиги учун иккиламчи амид қийматларининг 1600-1700 см-1 соҳасида ҳосил киладиган ютилиш частоталарини чуқур ўрганиб, пептидлардаги водород боғларининг ҳосил бўлиш тартиби ва улар орасида пептидларнинг фазовий тузилиши тўғрисида маълумот олиш мумкин ( ёки тузилишли, ҳамда тартибсиз тузилишдаги пептидлар). Учламчи кислота амидлари учун ҳам ўзига хос ютилиш частотаси N-CO1650 см-1 да намоён бўлади. 9. Азотли органик бирикмаларнинг И+ спектрлари Инфрақизил спектроскопия аминобирикмаларнинг тузилишини ўрганишда муҳим маълумотлар берадиган услубдир. Аминларнинг ютилиш частоталари 3500-3300 см-1, 1650-1500 см-1 ва 1360-1000 см-1 соҳаларда намоён бўлади, бу соҳалар аминогурухнинг турли хил тебранишига тегишли бўлган ютилиш частоталари ҳисобланади. Частоталар қиймати аминогурухнинг турига, қандай гурухлар билан боғланганига ва молекулада водород боғининг бор ёки йўқлигига ҳам боғлиқ. Алифатик бирламчи аминлар -R - NH2;
Агар водород боғи ҳосил қилишда NH гурухи қатнашса бу қиймат тахминан 100 см-1 га камаяди.
Учламчи аминлар 3300-3500 см-1 соҳада ютилиш ҳосил қилмайди. Аминларнинг тузлари асослардан фарқли равишда кичик қийматли соҳада муҳим ютилиш частоталарини ҳосил қилади.
Азометинлар - (CN) - учун ҳам махсус соҳа тегишли бўлиб 1690-1615 см-1 да ютилиш частотаси ҳосил қилади. Азометин гурухи ароматик халқа билан боғланганда бу қийматлар камаяди. Нитрил CN гурухининг ютилиш соҳаси 2260-2215 см-1 га тўғри келади, аммо бу соҳада СС ҳам ютилиш частотаси ҳосил қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бир вақтда молекулада шу гурухлар мавжуд бўлса уларнинг қайси бири борлигини билиш анча қийинлик туғдиради. Азотли бирикмаларнинг гурухлари ичида энг аниқ ва интенсив кўринишга эга бўлган частоталардан бири бу нитробирикмаларнинг симметрик ва асимметрик ютилиш частоталари ҳисобланади.
N - оксид гурухи тутган азотли бирикмалар функционал гурухининг қийматлари уларнинг қандай радикал билан боғланганлигига боғлиқ.
Агар N-оксидларни қутбли эритувчиларда спектрлари олинса, NО нинг қиймати кичик частотали соҳага силжийди, бунга асосий сабаб, бу гурух эритувчи билан боғланиб ассоциат ҳосил қилади. пиридин N-оксид 10. Гетерохалқали бирикмаларнинг И+ спектрлари Тўйинмаган гетерохалқали бирикмалар И+ спектрида ўзига хос частоталар берадиган синфларга киради.
Download 7,06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling