3
Кириш
Қаттиқ, учувчан бўлмаган ёки учувчанлиги ёмон бўлган моддалар эритма-
ларини қайнатиш даврида эритувчисини ва ҳосил бўлган буғларни чиқариб юбо-
риш жараёнига
буғлатиш дейилади.
Одатда, саноат миқёсида буғлатиш жараёни эритмаларни қайнатиш йўли
амалга оширилади.
Эритмаларни буғлатишдан мақсад уларнинг концентрациясини орттириш
бўлиб, яъни эритмаларни қуюқлаштиришдир. Агарда, қуюқлаштирилган эритма-
лардан яна эритувчи чиқарилса, қаттиқ моддалар кристаллана бошлайди ва кри-
сталлар ажралиб чиқади.
Суюлтирилган эритмалар концентрациясини ошириш ёки улардан эриган
моддаларни кристаллаш усулида ажратиб олиш учун буғлатиш жараёни қўлла-
нилади.
Кимё, озиқ - овқат ва бошқа саноатларда буғлатиш жараёнидан кенг
кўламда фойдаланилади. Масалан, туз, ишқор каби моддаларнинг сувли эритма-
ларини, минерал ва органик кислоталар, кўп атомли спиртлар, шакар ва консерва
маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясида томат, сут ва шарбатларни кон-
центрлашда бу жараёнсиз технологияни тасаввур қилиб бўлмай-ди. Шу билан
бирга, ушбу жараённи тоза эритувчи ишлаб чиқариш учун ҳам қўлласа бўлади.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, агар
буғланиш жараёни қайнаш темпе-
ратурасидан паст, исталган температурада эритма юзасида содир бўлса,
буғла-
тиш эса - қайнаш температурасидан юқори
температурада,
эритманинг бутун
ҳажмида юз беради.
Ушбу жараёнлар буғлатиш қурилмаси деб номланадиган қурилмаларда
амалга оширилади.
Маълумки, узлуксиз ва узлукли буғлатиш жараёнларини
ташкил этиш мумкин. Узлукли ишлайдиган қурилмалар, одатда кам миқдорда
маҳсулот ишлаб чиқарадиган технологияларда қўлланилади.
Йирик саноат корхоналарида узлуксиз ишлайдиган буғлатиш қурилмала-
ридан фойдаланилади ва уларнинг иссиқлик алмашиниш юзалари 600...2000 м
2
бўлади. Бундай қурилмаларнинг тежамлилигини аниқловчи асосий омил бўлиб,