Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари


Мажбурий циркуляцияли буғлаткичлар


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana04.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1160903
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Буғлатиш

Мажбурий циркуляцияли буғлаткичлар эритма циркуляциясининг ин-
тенсивлиги ва иссиқлик ўтказиш коэффициентини ошириш имконини беради. 
Бундай қурилмаларда қовушоқлиги катта бўлган эритмаларни ҳам буғлатиш 
мумкин (11-расм). Эритма циркуляцияси пропеллерли ёки марказдан қочма 
типдаги насослар ёрдамида амалга оширилади. 
Бошланғич эритма иситувчи камера 1 нинг пастки қисмига юборилса, 
қуюқлаштирилган эритма эса - сепараторнинг пастки қисмидан чиқарилади (11а-
расм). 
Эритма қайнаш трубалари учидан озгина пастроқ сатҳда ушлаб турилади. 
11-расм. Эритма мажбурий циркуляция қиладиган
буғлаткичлар. 
а- иситувчи камера ажратилган буғлаткич; б- 
иситувчи камераси ташқарида ўрнатилган 
буғлаткич; 1 - иситувчи камера; 2 - сепара-
тор; 3 - циркуляцион труба; 4 - насос. 


25 
Иситувчи камера трубаларадаги эритма тезлиги 1,2...3,5 м/с бўлади. Эритма цир-
куляция қиладиган система суюқлик билан тўлиб тургани учун насос иши фақат 
гидравлик қаршиликларни енгиш учун сарфланади. Қайнаш трубаларининг 
пастки қисмидаги босим, тепа қисминикидан, труба ичидаги суюқлик устини ва 
қаршиликлар йиғиндисига тенг миқдорда ортиқ бўлади. Шунинг учун, труба-
нинг кўп қисмида эритма қайнамасдан, фақат иситилади. Труба учининг маълум 
бир қисмидагина эритма қайнайди. Насос узатаётган суюқлик миқдори буғлана-
ётган сувдан бир неча баробар ортиқдир. Шунинг учун ҳам, суюқлик массаси-
нинг қайнаш трубасидан чиқаётган буғ - суюқлик аралаш-мадаги буғ массасига 
нисбати жуда катта. 
Бу турдаги буғлаткичлар иситиш юзаси 25...1200 м
2
, қайнаш трубаларининг 
узунлиги 4...9 м, диаметри 25, 38, 57 мм бўлиши мумкин. Иситувчи камерадаги 
ортиқча босим 0,3...1,0 МПа, сепаратордаги вакуум эса - 93 кПа. Циркуляцион 
труба кўндаланг кесимнинг юзаси иситувчи камера юзасига нисбати 0,9 дан кам 
бўлмаслиги керак. 
Мажбурий циркуляцияли буғлаткичлар афзалликлари: иссиқлик ўтказиш 
коэффициенти жуда катта (эркин циркуляциялиги қараганда 3...4 марта кўп), шу-
нинг учун иситиш юзаси кам бўлса ҳам бўлади; кичик температуралар фарқида 
(3...5°С) ҳам самарали ишлайди; кристалланишга мойил эритмалар буғла-
тилганда, иссиқлик алмашиниш юзаларида чўкиндилар ҳосил бўлмайди. 
Бундай қурималарнинг камчилиги шундаки, насосни ишлатиш туфайли 
энергия сарфи кўпаяди. 
Одатда, буғлаткичлар қиммат легирланган металлардан ясалганда, ҳамда 
қовушоқлиги юқори ва кристалланишга мойил эритмаларини буғлатиш учун 
қўллаш юқори самара беради. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling