Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари
Ички иситувчи камерали ва марказий циркуляцион трубали буғлат-
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Буғлатиш
Ички иситувчи камерали ва марказий циркуляцион трубали буғлат-
кич. Вертикал қобиқ 1 нинг пастки қисмида иситиш камераси 2 жойлашган (8- расм). Ўз навбатида иситиш камераси иккита тешикли панжара ва унга разваль- цовка усулида маҳкамланган қайнаш трубалари 3 дан таркиб топган. Иситиш ка- мерасининг ўртасига қайнаш трубаларига қараганда диаметри каттароқ циркуля- цион труба 4 ўрнатилган бўлади. Иситиш камерасининг трубалараро бўшлиғига иссиқлик элткич, яъни сув буғи юборилади. Эритма эса қурилманинг тешикли труба панжараси устига узатилади ва циркуляцион труба орқали пастга оқиб тушади. Сўнгра, иситиш натижасида зичлиги камайиб, қайнаш трубалари бўйлаб тепага кўтарилади ва труба ичидан маълум бир масофада қайнайди. Ҳосил бўлган иккиламчи буғ сепарацион бўшлиқ 5 га кўтарилади ва томчи ушлагич 6 да инерцион куч таъсирида майда эритма томчиларидан ажратилади. Ундан кейин, иккиламчи буғ қурилмадан чиқиб кетади. Қуюқлаштирилган эритма конуссимон тубдаги штуцер орқали оралиқ ёки тайёр маҳсулот сифатида чиқарилади. Юқорида қайд этилгандек қайнаш ва марказий (циркуляцион) трубада эрит- манинг циркуляцияси унинг зичликлари фарқи остида рўй беради. Эритма зичлиги фарқининг ҳосил бўлишига сабаб, иситиш камераси юзасининг марка- зий трубаникидан анча катталигидир. Маълумки, иситувчи камера трубаларида эритмадан буғ ажралиб чиқиши, марказий трубага қараганда анча интенсив бўлади. Демак, қайнаш трубаларида эритманинг зичлиги, марказий трубаникидан пастроқ бўлади. Натижада, зичликлар фарқи таъсири остида эритма эркин циркуляция қилади ва иссиқлик ўтказиш жараёни жадаллашади. Ундан ташқари, эритма циркуляцияси труба 20 юзасига сополсимон, ғовак қатлам (накипь) ўтириб қолишига қаршилик кўрса- тади. Бу турдаги қурилмалар вакуум остида ишлаганда, қайнаш температураси пасаяди. Демак, паст босимли иссиқлик элткичлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу усулда юқори температураларга бардош беролмайдиган эритмаларни буғлатиш тавсия этилади. Буғлатиш жараёнида вақт ўтиши билан эритманинг физик ва иссиқлик-диф- фузион хоссалари ўзгаради. Бу ҳол иссиқлик бериш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қурилманинг камчиликлари: трубалар тешикли панжараларга қаттиқ, қўзғал- мас қилиб маҳкамланганлиги учун қобиқ ва трубаларнинг температура таъсирида узайишига йўл қўймайди; марказий труба иситиш камерасининг ичида ўрна- тилгани учун температура фарқи кам бўлади, натижада зичликлар фарқи ҳам оз бўлади, яъни циркуляция карралиги камаяди. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling