Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари


-расм. Эритмаси эркин циркуляция қиладиган буғлаткичлар


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana04.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1160903
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Буғлатиш

10-расм. Эритмаси эркин циркуляция қиладиган буғлаткичлар. 
а - иситувчи камераси ажратилган буғлаткич;
б - иситувчи камераси ташқарига ўрнатилган буғлаткич: 1- иси-
тувчи камера; 2-сепаратор; 3-циркуляцион труба. D
с
, D
к
, D
ц

сепаратор, иситувчи камера ва сепарацион труба диаметрлари
L - камера узунлиги.


23 
труба - трубалар ва ҳоказо йўли бўйича эритма циркуляцион ҳаракатланади. 
Циркуляция пайтида қайнаётган суюқлик томонидаги иссиқлик бериш ко-
эффициенти ортади ва труба юзасида қаттиқ, ковакли ифлослик қатлами ҳосил 
бўлиши камаяди. 
Табиий циркуляция бўлиши учун иккита шарт бажарилиши зарур: 
1) Буғ - суюқлик аралашма қатламини мувозанатда ушлаб туриш ва зарур 
тезлик ҳосил қилиш учун циркуляцион трубадаги суюқлик сатҳининг баланд-
лиги етарли бўлиши керак; 
2) Буғ - суюқлик аралашмаси иложи борича кам зичликли бўлиши учун 
қайнаш трубаларида буғ ажралиб чиқиш интенсивлиги етарли миқдорда бўлиши 
даркор. 
Эритма ва буғ орасидаги температуралар фарқи кўп ва қайнаш зонасида 
напорнинг йўқотилиши кам бўлгани учун, циркуляция тезлиги 1,8...2 м/с ни таш-
кил этади. 
Агар, циркуляция тезлиги юқори бўлса, буғлаткичнинг иш унумдорлиги ва 
иссиқлик алмашиниш жараёнининг интенсивлиги катта бўлади. 
10б-расмда эскириб қолган марказий циркуляция трубали буғлаткичдан 
тубдан фарқ қиладиган қурилма келтирилган. Маълумки, марказий циркуляцион 
трубали буғлаткичларда температуралар фарқи кичик ва циркуляция интенсив-
лиги паст бўлади. Қайнаш трубаларида буғ ҳосил бўлиши эритманинг физик 
хоссалари, труба девори ва суюқлик ўртасидаги температуралар фарқи билан 
белгиланади. Эритманинг қовушоқлиги қанчалик кам бўлса, шунчалик буғ ажра-
либ чиқиши ва циркуляция тезлиги кўп бўлади. Интенсив циркуляцияга эришиш 
учун иситувчи буғ ва эритма орасидаги фарқ 10°С дан кам бўлмаслиги керак. 


24 
10-расмда келтирилган буғлаткичларнинг иссиқлик алмашиниш юзаси 
10...1200 м
2
, диаметрига қараб қайнаш трубаларнинг узунлиги 3...9 м бўлади. 
Қайнаш трубаларнинг диаметри 25, 38 ва 57 мм бўлиши мумкин. Иситувчи ка-
мерадаги ортиқча босим 0,3...1,6 МПа, сепаратордаги вакуум эса - 93,0 кПа. Цир-
куляцион труба кўндаланг кесим юзасининг иситувчи камера юзасига нисбати 
0,3 дан кам бўлмаслиги зарур. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling