26
Юпқа қатламли буғлаткичлар иситувчи камера ва
сепаратордан таркиб
топган бўлади (12-расм).
Иситувчи камера трубалари 7...9 м узунликда бўлиб, сув буғи ёрдамида ис-
итилади.
12а-расмда кўтарилувчи қатламли буғлаткич кўрсатилган. Бошланғич
эритма узлуксиз равишда иситувчи камеранинг пастки қисмига юборилади ва
трубаларнинг 20..25% узунлигини тўлдириб туради. Трубаларнинг қолган қисми
буғ - суюқлик аралашмаси билан банд бўлади.
Ушбу аралашма труба деворида юпқа қатламли суюқликка ва унинг ўқида
буғ агрегат ҳолатига ажралган бўлади. Буғ оқими ҳаракати пайтида суюқлик
қатламига ишқаланиш оқибатида юпқа қатлам турбулизацияга учрайди ва унинг
юзаси жадал равишда янгиланиб туради. Шу омиллар ҳисобига юқори иссиқлик
ўтказиш коэффициенти ва катта буғлатиш юзасига эришилади.
12б-расмда пастга оқиб тушувчи қатламли буғлаткич
тузилиши келти-
рилган. Бундай қурилмада бошланғич эритма иситувчи камеранинг юқори
қисмига узатилади.
12-расм. Юпқа қатламли буғлаткичлар.
а – кўтарилувчи қатламли буғлаткич;
б - пастка оқиб тушувчи қатламли буғлаткич.
1 - сепаратор; 2 - иситувчи камера.
27
Қуюқлаштирилган эритма, сепараторнинг пастки қисмидан чиқарилади.
Юпқа қатламли буғлаткичларнинг иссиқлик алмашиниш юзаси 63...2500 м
2
бўлиб, 38 ва 57 мм ли трубалардан ясалади.
Иситувчи камерадаги ортиқча
босим
0,3...1,0 МПа, сепаратордаги вакуум эса - 93 кПа.
Камчиликлари; иситувчи буғ босими тебра-
ниб турган ҳолларда ишлаши бир текисда эмас.
Агар, иш режими бузилса, қурилмани циркуля-
цияли ишлаш режимига ўтказиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: