Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари


-расм. Буғлатиш корпуслари


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana04.02.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1160903
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
Буғлатиш

5-расм. Буғлатиш корпуслари
n нинг оптимал сонини 
аниқлашга оид. 
1 - умумий сарфлар; 2 - энергетик (иситувчи 
буғга бўлган) сарфлар; 3 - капитал ва амор-
тизация сарфлари; 4 - эксплуатация сарфи.


16 
қурилмалар сони ўсиши билан эритма таркибидаги 1 кг сувни буғлатиш учун ис-
итувчи буғ сарфи кескин камайиб боради. Лекин, қурилмалар сони ортиши билан 
температура йўқотилишлар кўпаяди. Иссиқлик алмашиниш жараёни самарали 
ўтиши учун температураларнинг фойдали фарқи маълум қийматга эга бўлиши 
керак. Табиий циркуляцияли қурилмалар учун ушбу фарқ 5...7°С ва мажбурий 
циркуляцияли учун эса - 3°С дан кам бўлмаслиги зарур. 
Буғлатиш қурилмаларининг сони кўп бўлса, бунда температуралар йўқоти-
лишининг йиғиндиси, температураларнинг умумий фарқига тенг ёки ундан 
ортиб кетиши мумкин. У ҳолда эритмаларни буғлатиш қийинлашади ва жара-
ённи ўтказиш имкони бўлмай қолади. 
Қурилмаларнинг оптимал сонини тех-
ник-иқтисодий ҳисоблашлар йўли билан 
аниқлаш мақсадга мувофиқдир. 
Графикдаги эгри чизиқ 1 нинг миниму-
мига тўғри келадиган минимал умумий 
сарфлар, кўп корпусдаги буғлатиш қурилма-
сининг оптимал сонини кўрсатади. Саноат 
миқёсида кўп корпусли буғлатиш қурилмала-
рининг оптимал сони 3...4 та бўлади. 
Иссиқлик насосини қўллаб буғлатиш. Ушбу усул, шу қурилмада олинган 
иккиламчи буғни қайтадан ўша буғлаткичда қўллашга асосланган. Бунинг учун 
иккиламчи буғ температураси иситувчи буғ температурасигача кўтариш зарур. 
Иккиламчи буғ температурасини ошириш учун у компрессор ёки инжекторли 
иссиқлик насосда сиқилади. Одатда, иккиламчи буғни сиқиш ва узатиш воситаси 
сифатида турбокомпрессор қўлланилади (6-расм). 
Буғлаткичдан чиқаётган босими р
иб
ва энтальпияси i иккиламчи буғ турбо-
компрессор ёрдамида сўриб олинади ва у ерда р босимгача сиқилади. Сиқиш 
натижасида буғнинг энтальпияси i гача ўсади. Шундай қилиб, сиқилиш 
натижасида буғ 


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling