Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 
4.2. ЧАНГ ЧЎКТИРИШ КАМЕРАЛАРИ 
 
Оғирлик кучи таъсирида чангли газларни тозалаш учун даврий ёки ярим 
узлуксиз режимда ишлайдиган турли чанг чўктириш камералари ишлатилади. 
Чанг чўктириш камералари чангли газларни (50-100 мкм) бирламчи тозалаш 
учун ишлатилади. Бундай қурилмаларнинг тозалаш даражаси 40—50 % дан 
ортмайди. Чанг чўктириш камераларининг ўлчамлари анча катта бўлади. 
Қаттиқ заррачаларнинг яхши чўкиши учун газ оқимининг тезлиги 3 м/с дан 
ошмаслиги керак. 10.1- расмда чанг чўктириш камерасининг схемаси 
кўрсатилган 


89 
25- расм. Чанг чўктириш камералари: 
а — горизонтал камера; б — кўп полкали камера;
в — тўсиқли камера; г — сим пардали камера. 
Энг оддий тузилишга эга чанг чўктириш камераси 25- расм, а да 
кўрсатилган. Чангли газ оқими сепарацион бўшлиқда секин ҳаракат қилади, 
қаттиқ заррачалар эса чанг йиғадиган секциялардан бирига тушади. Бундай 
конструкция оддий тузилишга эга бўлса ҳам катта жойнй эгаллайди. Газ 
оқимининг секин ҳаракатини таъминлаш учун сепарацион камеранинг ҳажми 
анча катта бўлади. 
Кўп полкали камерада (25-расм, б) сепарацион бўшлиқ горизонтал 
полкалар ёрдамида бир неча секцияларга бўлинган. Бундай шароитда чанг 
заррачасининг чўкиш вақти анча камаяди. Чангни чиқариш учун полкалар қия 
қилиб 
жойлаштирилади. 
Полкалар 
қўзғотувчи 
қурилмалар 
билан 
таъминланиши мумкин. 
Тўсиқлари бўлган камерада (25- расм, в) гравитацион кучдан ташқари 
инерцион кучдан ҳам фойдаланилади. Оғирлик ва инерцион кучлардан 
биргаликда фойдаланиш қурилмаларнинг тозалаш даражасини кўпайтиришга 
олиб келади. 
25-расмда 
кўрсатилган 
камеранинг 
сепарацион 
бўшлиғида 
ҳалқали ёки симли парда жойлаштирилган бўлади. Бундай пардаларга газ 
оқими урилганда фильтрланиш жараёни юз бериб, чанг ажралади тасодифий 
турбулент оқимлар эса бузилади. 
Инерцион чанг ушлагичларда тозалаш даражасини ошириш учун оғирлик 
кучидан ташқари инерцион кучлардан фойдаланилади. Бундай ҳолатда 
қурилманинг ўлчами анча камаяди. 
25-расмда 
энг 
оддий 
инерцион 
чанг 
ушлагичнинг 
схемаси 
кўрсатилган. 
Инерцион 
чанг 
ушлагичнинг 
ишлаш 
принципи 


90 
қуйидагидан 
иборат: 
чангли 
газ 
оқими 
йўналишининг 
бирдан 
ўзгариши пайтида, қаттиқ заррачаларнинг зичлиги ҳаво зичлигига 
нисбатан 
тахминан 
1000 
маротаба 
катта 
бўлганлиги 
сабабли, 
заррачалар 
ўз 
инерцияси 
билан 
олдинги 
йўналишда 
ҳаракатини 
давом эттириб, газдан ажралгандан сўнг, чанг йиғгичга тушади, 
тозаланган газ оқими эса қурилмадан ташқарига чиқиб кетади.
26-расм. Инерцион чанг ушлагичлар: 
а — марказий қисмдан газ берилади; 6 — ён томондан газ берилади; в — қайтарувчи 
тўсиқли; г — газ оқиминииг йўналиши ўзгаради. 
26-расм, а, б, да кўрсатилган чанг тутгичларни чангли қоплар деб ҳам 
юритилади. Унинг ишлаши жуда оддий бўлиб, чангли газ кириш патрубкаси 
орқали пастга қараб ҳаракатланади, сўнгра газ бирданига юқорига бурилади, 
бунда чанг газ оқимидан ажралиб, қурилманинг пастки қисмига тушади. 
Масалан, таркибида диаметри 30 мкмдан катта заррачаларни ушлаган чангли 
газни тозалашга мўлжалланган чангли қопнинг ажратиш даражаси 65-7-85 % ни 
ташкил этади. Газнинг кириш патрубкасидаги тезлиги тахминан 10 м/с 
қурилманинг цилиндрсимон қисмида эса 1 м/с га тенг бўлади. Бундай чанг 
тутгичнинг гидравлик қаршилиги 150 - 390 Па. 
Қайтарувчи тўсиқли чанг тутгич (26- расм, в) нинг самарадорлиги чангли 
қопларникига нисбатан кам, қурилманинг гидравлик қаршилиги ҳам анча 
кичик. 26- расм, г да кўрсатилган чанг тутгични ишлатиш қулай бўлиб, уларни 
тўгридан тўгри газ трубаларига жойлаштириш мумкин, бунда газ ўтадиган 
трубаларнинг диаметри 2 м дан кам бўлмаслиги керак. 


91 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling