Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Ультрафильтрлаш 
Ультрафильтрлашнинг асосий мазмуни эритмаларни ярим ўтказувчан 
мембраналар орқали босим билан ўтказишдан иборат. Махсус тайёрланган 
ғовакли мембраналар қуйидаги талабаларга жавоб бериши керак: 1) керакли 
компонентни ўтказиш, қолганларини ўтказмаслик; 2) юқори ажратишга эга 
бўлиш; 3) механик чидамлилик; 4) унумдорлиги катта; 5) ишлатиш жараёнида 
ўзгармаслиги; 6) ажратилаётган муҳит таъсирига қаршилик кўрсатиши; 7) 
таркибида заҳарли моддалар бўлмаслиги; 8) нархи арзон. 
Ультрафильтрлаш ва тескари осмос тушунчалари ўртасида фарқ жуда 
кам. Агар ультрафильтрлаш юқори молекулали моддаларни қуюқлаштириш ва 
бир вақтнинг ўзида улар эса берилган эритмани қуюқлаштириш ёки тоза 
эритувчини эритмадан аж ни кичик молекулали моддалардан тозалаш усули 
ҳисобланса, тескари осмос ратиб олиш усулини ташкил этади. 
Мембрананинг танлаш қобилияти, 

% қуйидаги тенгламадан
аниқланади: 
100
1
100
1
2
1
2
1












х
х
х
х
х

( 3.27)
бу ерда х
1
- эриган модданинг дастлабки концентрацияси, %; х

- эриган 
модданинг фильтратдаги концентрацияси, %. 
Мембранадаги ғовакларнинг ўртача диаметри Пуазейл қонунига асосан 
қуйидаги тенгламадан аниқланади: 
( 3.28) 
бу ерда V - фильтратнинг сарфи, м
3
/с; 

- суюқлик қовушқоқлигининг динамик 
коэффициенти, Па с; 

- мембрана ғовакларининг қалинлиги, м;

- мембранинг 
P
F
V
d
ур




32


86 
ғоваклиги; F - 1 м
2
майдондаги ғовакларнинг юзаси, м
2
;

Р - босимлар фарқи, 
Па. 
Мембранинг иш унумдорлиги қуйидаги тенгламадан топилади:
W = V/F·T 
бу ерда W - фильтрлаш тезлиги, м
3
/(м

с); V - фильтратнинг ҳажми, м
3
; F - иш 
юзаси, м
2
;
Т - жараённинг давомийлиги, с. 
Дарси қонунига асосан мембранинг иш унумдорлиги қуйидаги 
тенгламадан топилади: 
W = 

Р / h
r

( 3.29) 
бу ерда 

Р - фильтрдаги босимлар фарқи; h
r - 
чўкма қатламининг баландлиги;
r - узунлик бирлигига нисбатан олинган чўкма қатламининг қаршилиги. 
Ультрафильтрлаш ва тескари осмос усуллари истиқболли ҳисобланади, 
чунки бир қатор афзалликларга эга. Мембранали қурилмаларнинг тузилиши 
оддий. Жараён оддий ҳароратда олиб борилади. Иқтисодий жиҳатдан анча 
тежамли. 
Мембраналар ёрдамида ажратиш жараёни фазавий ўзгаришларсиз олиб 
борилади, шу сабабдан энергия асосан эритмани мембрана орқали босим билан 
ўтказишга сарфланади. Мембранали фильтрлашга кетган энергия сарфи 
ажратишнинг бошқа усулларига нисбатан анча кам. Масалан, денгиз сувини 
тескари осмос усули билан чуқурлаштириш учун тахминан 7кВт соат/м

энергия кетса, бундай сувни ҳайдаш усули билан чучуклаштирилганда 
тахминан 80 кВт соат/м

энергия сарфланади. 
Яқин келажакда ультрафильтрлаш ва тескари осмос усулларидан кенг 
фойдаланиш суюқлик аралашмаларини ажратиш, қуюқлаштириш ва тозалаш 
ҳамда табиий сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш муамоларини ҳал этишдан 
муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling