Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


 Марказдан қочма куч таъсирида ажратиш


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

4.3. Марказдан қочма куч таъсирида ажратиш 
 
Оддий чўктириш қурилмаларида газ аралашмасидаги майда чангларни 
ажратиш қийин. Чўктириш қурилмаларининг габарити катта бўлиб кўп жой 
эгаллайди ва тозалаш даражаси кичик. Шунинг учун саноатда циклонлар 
ишлатилади. Циклон цилиндрик ва конуссимон қисмлардан иборат. Чангли 
газ циклонга тангенсиал йўналишда 15-20 м/с тезликда киради, сўнгра пастга 
спиралсимон айланма ҳаракат билан йўналади. Натижада марказдан қочма куч 
ҳосил бўлади. Бу куч таъсирида газ оқимидаги қаттиқ заррачалар ўқдан 
циклоннинг ички девори томон ҳаракатланади ва деворга урилиб ўз кинетик 
энергиясини йўқотади ва оғирлик кучи таъсирида пастга тушади. Тозаланган 
газ марказий труба орқали қурилмадан чиқиб кетади. Циклондаги чангли 
газларни тозаланиш даражаси қаттиқ заррачаларнинг катталиги, газ оқимининг 
тезлиги ва қурилманинг геометрик ўлчамига боғлиқ бўлади. Циклонларнинг
диаметри 100 -1000 мм гача, чангли газларнинг тозаланиш даражаси 30-
85%га тенг.
Циклонлар тузилишига кўра икки турга бўлинади: цилиндрли ва конусли 
(10.3- расм). Цилиндрли циклонларда қобиқнинг цилиндрли қисми анча узун 
қилиб, конусли циклонларда эса конуссимон қисми анча узун қилиб 
тайёрланган бўлади. Цилиндрли циклонлар юқори иш унумдорликка, конусли 
циклонлар эса юқори тозалаш даражасига эга. Бироқ конусли қурилмаларда 
босимнинг йўқолиши кўпроқ бўлади. Конусли циклонларда юқоридан пастга 
қараб кўндаланг кесим юзасининг камайиб бориши сабабли қурилма девори 
яқинида чанг заррачаларининг ажралиши тезлашади: Цилиндрли циклоннинг 
диаметри 2 м дан, конусли циклоннинг диаметри эса 3 м дан ортмаслиги 
керак. Циклонларнинг диаметри 2—3 м дан ортиб кетса, қурилманинг тозалаш 
даражаси камаяди. 
НИИОГАЗ циклонларда чангли газ кирадиган патрубкалар қия қилиб 
жойлаштирилган. Ушбу циклонларнинг учта тури энг кўп ишлатилади: 1) 
қиялик бурчаги 24° (ЦН-24) -бундай циклонлар юқори иш унумдорликка ва 


92 
кичик гидравлик қаршиликка эга бўлиб газ оқимидаги катта ўлчамли чангларни 
тутиш учун ишлатилади; 2) қиялик бурчаги 15° (ЦН-15) нисбатан кичик 
гидравлик қаршилик билан юқори даражадаги тозалашни таъминлайди; 3) 
қиялик 
бурчаги 
11° 
(ЦН-11) 
юқори 
самарадорликка 
эга 
ва 
такомиллаштирилган чанг ушлагич сифатида таклиф этилган. 
ВЦНИИОТ конструкцияли циклоннинг схемаси кўрсатилган. Ушбу 
циклоннинг 
конуси 
юқоридан 
пастга 
қараб 
кенгайган. 
Қурилма 
кўндаланг кесимининг кенгайиши таъсирида газнинг айланма ҳаракати 
ва заррачанинг деворга босими камаяди. Шу сабабдан бундай циклонларни 
газ таркибидан юқори абразив хоссага эга бўлган заррачаларни 
ажратиб олиш учун ишлатиш керак. 
Циклонларни сўриш ёки ҳайдаш линияларига ўрнатса бўлади. Бироқ, 
айниқса газ оқимининг таркибида абразив ёки ёпишувчан заррачалар бўлса 
вентиляторларнинг ишлаш муддатини узайтириш учун циклонларни сўриш 
линиясига, вентилятордан олдин 
27- расм. НИИОГАЗ конструкцияли циклон 
чизмаси. а-цилиндирли, б-конусли
28- расм. ВЦНИИОТ
Конструкцияли циклон чизмаси 
жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бошқача айтганда, чанг заррачалари 
вентиляторга кириб, уни тезда ишдан чиқариши мумкин. Циклон билан бункер 


93 
жуда зич қилиб ўрнатилиши керак, чунки озгина миқдордаги ҳавонинг 
системага тортилиши тозалаш самарадорлигини анча пасайтиради. 
Циклонда газ таркибидаги сув бугларининг конденсацияга учрашига йўл 
қўймаслик учун газнинг температураси шудринг нуқтасидан 10-25°С юқори 
бўлишлиги керак. Бунинг учун циклонлар тегишли изоляция қатлами билан 
қопланади, айрим пайтда уларнинг деворлари қиздирилади. < 
Умуман олганда, циклонлар таркибида 400 г/м
3
гача қаттиқ фаза тутган 
чангли газларни тозалаш учун ишлатилади. НИИО газ томонидан ишлаб 
чиқарилаётган циклонларнинг диаметри 100-МООО мм га, чангли газларнинг 
тозаланиш даражаси 30-г85 % га тенг. Чангли газ аралашмаларидаги каттиқ 
заррачаларнинг диаметри катталашган сари газларнинг тозаланиш даражаси
90-95% гача ортиши мумкин. 
Чангли газ аралашмаларидаги қаттиқ заррачаларнинг диаметри
катталашган сари газларнинг тозаланиш даражаси 90-95% гача ортиши мумкин. 
Циклонларда газ аралашмаларининг тозаланиш даражаси ажратиш 
коэффициентга боғлиқ:
k
a


2
/ r g
бу ерда r – циклон радиуси, м; 

- газ оқимининг тезлиги, м/с. 
Бу тенгламадан кўриниб турибдики, газларнинг тозаланиш даражасини 
ошириш учун газ оқими айланма ҳаракатининг радиусини, яъни циклоннинг 
радиусини камайтириш ёки газ оқимининг ҳаракат тезлигини ошириш керак. 
Циклон қурилмалар қуйидаги афзалликларга эга: тузилиши содда,
ҳаракатлантирувчи қисмлари йўк, фойдаланиш осон, ихчам ва арзон. 
Бу циклонларни турли жинсли суюқлик системаларни ажратиш учун 
ҳам ишлатса бўлади. Бунда улар гидроциклонлар дейилади. Гидроциклонларни 
суспензияларни қуюлтириш ва тозалаш учун, заррачаларни ўлчамига кўра 
фракцияларга ажратиш ва бошқа мақсадлар учун ҳам ишлатиш мумкин. 
Кейинги 
вақтларда 
гидроциклонлар 
билан 
бир 
қаторда 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling