Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

4.6.Фильтрлар. Электрофильтрлар. 
Майда заррачали, узун толали ва енгил чангли газ аралашмаларини 
тозалаш учун фильтрлар ишлатилади. Фильтрларнинг тешиклари майда 
бўлганлиги учун газ ундан ўтиб, чанг эса ушланиб қолади. Фильтрловчи тўсиқ 
сифатида пахтали ип ва жунли материалларсочилувчан (қум, активланган
 
 
38 – расм. Енгли фильтр. 39 – расм. Металло-керамикадан 40-расм. Кўп секцияли 
тайёрланган патронли фильтр. енгли фильтр. 
 
кўмир) ва керакли материаллар ишлатилади.
Газларни тозалаш учун енгли фильтрлар кўп ишлатилади (38– расм). 
Енглар қобиқ остидаги трубали тўсиқларга маҳкамланади. Чангли газ 
фильтрланади. Чанглар ва майда заррачалар фильтр енгларинининг 
тешикларида қолади. Вақт ўтиши билан чанг қатлами кўпайиб фильтр 
тўсиқларнинг қаршилиги ортади ва натижада қурилманинг унумдорлиги 
камаяди. Шунинг учун вақти-вақти билан силкитувчи қурилма ёрдамида 
силкитилиб чанглар тўкилади ва шнек орқали ташқарига чиқарилади. Баъзи 
фильтрлар силкитиш билан бирга газ йўналишига қарама-қарши йўналишда 
ҳаво билан пуфлаб тозаланади. Бундай фильтрларнинг енгини диаметри 20-25 


106 
см, узунлиги 2,5-4 м бўлиб, бир неча секциялардан иборат бўлади. Агар 
фильтрнинг енглари пахтали газламадан бўлса, у 65°С гача, жунли газламадан
бўлса 80-90°С гача ишлайди. 
Камчилиги: енглар тезда ишдан чиқади ва тешиклари беркилиб қолади; 
юқори ҳароратли газларни тозалаш мумкин эмас.
Юқори ҳароратли газларни тозалаш учун жунли газламаларга капрон
толаларидан қўшиб тайёрланади. Фильтр енглари сифатида шиша толали
материаллар ҳам ишлатилади. Юқори ҳароратдаги чангли газларни тозалаш
учун ғоваксимон патронлари металло-керамикадан тайёрланган фильтрлар 
ишлатилади (39 – расм). Чангли газ фильтрловчи элементлардан ўтиб унинг 
юзасида ва тешикларида ушланиб қолади. Тозаланган газ қурилманинг юқори
қисмидан чиқиб кетади. Фильтрловчи элементларнинг ғоваклари тўлиб 
қолгандан кейин улар чиқилган ҳаво ёки тозаланган газ билан пуфлаб 
регенерация қилиниб яна қайтадан тозалаш цикли давом эттирилади. 
Саноатда кўпинча тоза ҳаво олиш учун мойли газ фильтрлар 
қўлланилади. Бу фильтрлар бир неча хил кассетали ячейкалардан иборат. 
Фильтрнинг ячейкаси металл қутичасидан иборат бўлиб, унинг икки ён 
томони тўр билан беркитилган қутича металл ҳалкачалар билан тўлдирилган. 
Чангли газ тур орқали берилганда чанглар ҳалкачаларнинг юзасига ёпишиб, 
тозаланган газ эса тур орқали чиқиб кетади. Ҳалкаларнинг устки қисмига
висцин  (машина ёғи, глицерин) суртилади. Мойли фильтрларда ҳаво 99% гача 
тозаланади. 
Юқори ҳароратли ва физик-кимёвий усуллар билан газларни чангдан
тозалаш учун донадор материал қатламига эга бўлган фильтрлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай фильтрларда насадка 
сифатида шағал, қум, шлак, қипиқ, резина ва пластмассали майда увоқлар, 
турли ишлаб чиқариш чиқиндилари ишлатилиши мумкин. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling