Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Суюқлик сочиб берувчи қурилмалар.
Бундай қурилмалар (скрубберлар) ичи бўш қобиқдан 
иборат бўлиб, цилиндрсимон ва тўғри тўртбурчакли 
колонналар кўринишида бўлади. Скрубберлар газ 
аралашмаси 0,8-1,5 м/с тезликда қурилманинг пастки 
қисмидан берилади. Скруббернинг юқори қисмидан 
форсункалар орқали сочилган сув қурилманинг 
баландлиги бўйлаб девор юзаси бўйлаб ҳаракат қилиб, газ 
қурилманинг юқори қисмидан чиқиб кетади. Оддий скрубберларда газ 
аралашмасиниг тозаланиш даражаси 60-75% бўлади. Заррачанинг ўлчами 10 
мкм дан катта бўлса 99% ни ташкил этади. 
Насадкали скрубберлар.
Тозалаш жараёнининг интенсивлигини ва тезлигини 
ошириш 
учун 
насадкали 
скрубберлар 
кўп 
ишлатилади. Насадкалар газ фазаси билан суюқлик 
фазалари орасидаги контакт юзасини оширади. 
Насадкали 
скрубберларда 
корпуснинг 
ичига
насадкалар тартибли ва тартибсиз жойлаштирилади. 
Кўпинча кокс, кварц ва ҳалқасимон насадкалар 
ишлатилади. Насадкали скруббернинг ўртача тозалаш 
даражаси 75-85% бўлади. Бироқ ўлчами 2 мкм дан 
катта бўлган заррачаларни тутганда тозалаш даражаси 90% дан ортиб кетиши 
мумкин. Насадкали скрубберлар оддий скрубберларга нисбатан самарадорлиги 
катта, бироқ уларнинг гидравлик қаршилиги ҳам каттароқ. 
Марказдан қочма скрубберлар. Газ аралашмаси тангенсиал йўналишда 
қурилма корпусининг цилиндр қисмига кириб, марказдан қочма куч таъсирида 
айланма ҳаракат қилади. Корпус девори юзасидан сопло орқали берилган 
сув плёнкага ўхшаб оқиб туради. Газ марказдан қочма куч таъсирида 
(31-расм.)
(32-расм.)


99 
скруббернинг деворларига урилиб плёнка ҳолида оқаётган сув билан ювилиб 
тушиб кетади. 
Марказдан қочма скрубберларда оддий ва насадкалига нисбатан газ 
аралашмасини тозалаш даражаси юқори бўлиб, ўлчамлари 5-30 мкм заррачалар 
учун 95% гача ва заррачаларнинг ўлчами 2-5 мкм бўлганда 85-90% га тенг 
бўлади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling