Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 
Ротацион чанг ушлагичлар. Ротацион ёки динамик чанг тутгичларда
чанг заррачасига таъсир қилувчи марказдан қочма ва Кориолис кучлари иш 
ғилдирагининг айланиши натижасида ҳосил бўлади. Уларнинг афзаллиги
ишлаши учун қўшимча тортиш-пуфлаш қурилмаси керак эмас. Роторнинг
айланишлар сонини ошириш билан юқори самарадорликка эришиш мумкин. 
Бу қурилмаларнинг асосий камчилиги кўп энергия талаб қилишидир,
бироқ анча ихчам тузилишга эга. Саноатда бу қурилмалар икки турли бўлади: 
спиралсимон қобиқли ва айланувчи барабанли.


97 
30-расм. Айланувчан тешикли барабанли ротацион чанг тутгич. 
Чангли газ юзаси перфорация қилинган айланувчи барабан орқали ўтади, 
чанг заррачалари эса марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг ташқарисида 
қолади. Чанг марказдан қочма куч таъсирида барабаннинг перфорация 
қилинган юзасидан ажралади ва қобиқнинг пастки қисмидаги чанг йиғгичда 
тўпланади. 
Ротацион чанг тутгичлар қаторига махсус турбина билан таoминланган 
турбоциклонлар ва турбокомрессорлар киради. Турбина марказдан қочма куч 
майдонини ҳосил қилади ва уни кучайтиради. Натижада газларни чангдан 
тозалаш даражаси кўпаяди. 

4.5. Газ ювувчи қурилмалар 
 
Тоза газ олиш учун чангли газларни сув ёки бошқа суюқликлар билан 
ювиб уларни чанг заррачаларидан тозаланади. Бунда оқинди сувлар ҳосил 
бўлиб уларни тозалаш талаб қилинади. Бу усул айниқса совиган газларни 
тозалаш анча осон, чунки газлар совиганда сув буғлари конденсацияланиб 
чанглар жамланади ва уларнинг оғирлиги ортиб, чанг заррачалари газдан осон 
ажралади. Бу қурилмаларни чанг тўтишдан ташқари газларни совитиш ёки 
намлаш, туманларни тутиб қолиш, газ қўшимчаларини абсорбциялаш каби 
ишлар бажарилади. 
Газ ювувчи қурилмаларни камчилиги, а) қурилма ва трубопроводлар 
юзаларига чанг заррачалари ёпишиб қолиши; б) суюқликнинг сарфи анча 
катта; в) газларни, айниқса агрессив газларни тозалашда коррозиядан ҳимоя 
қилиш талаб қилинади. 
Газ ювувчи қурилмалар қуйидаги синфларга бўлинади: 1) фазалар 
контакт юзасининг турига кўра: суюқлик сочиб берувчи, насадкали, тарелкали, 
плёнкали; 2) иш принципига кўра: гравитацион, марказдан қочма, оқимчали 


98 
ва механик; 3) энергия сарфига кўра: паст босимли, ўрта босимли, юқори 
босимли қурилмалар. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling