Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Ⅴ БОБ.СУЮҚЛИКЛАРHИ УЗАТИШ 5.1. Суюқликлар ни узатиш Кимё саноатининг барча тармокларида суюқликлар горизонтал ва вертикал трубалар орқали узатилади. Сув, нефть, бензин, керосин, мойлар ва бошқа суюқликларни узатиш учун мўлжалланган машиналар насослар дейилади. Трубаларнинг бошланғич ва охирги нуқталаридаги босимлар фарқи трубалардан суюқликнинг оқиши учун ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади. Суюқлик оқимининг трубалардаги ҳаракатлантирувчи кучи гидравлик машиналар ёки насослар орқали ҳосил қилинади. 110 Hасос электр двигательдан механик энергия олиб, уни суюқликнинг ҳаракатланаётган оқим энергиясига айлантириб, босимни оширади. Hасослар халқ хўжалигининг барча соҳаларида: машинасозликда, металлургияда, кимё саноатида, ер ишларини гидромеханизациялаштиришда ва кўпчилик бошқа тармоқларда кенг қўлланилади. Насослар асосан икки турга: динамик ва ҳажмий насосларга бўлинади. Динамик насосларда суюқлик ташки куч таъсирида ҳаракатга келтирилади. Hасос ичидаги суюқлик насосга кириш ва ундан чиқиш трубалари билан узлуксиз боғланган бўлади. Суюқликка таъсир қиладиган кучнинг турига кўра, динамик насослар парракли ва ишқаланиш кучи ёрдамида ишлайдиган насосларга бўлинади. Парракли насослар ўз навбатида марказдан қочма ва пропеллерли насосларга бўлинади. Марказдан қочма насосларда суюқлик иш ғилдиракларининг марказидан унинг четига қараб ҳаракат қилса, пропеллерли насосларда эса суюқлик ғилдиракнинг ўқи йўналишида ҳаракат қилади. Ишқаланиш кучига асосланган насослар икки хил (уюрмавий ва оқимли) бўлади. Уюрмавий ва оқимли насосларда суюқлик асосан ишқаланиш кучи таъсирида ҳаракатга келади. Ҳажмий насосларнинг ишлаш принципи суюқликнинг маълум бир ҳажмини ёпиқ камерадан итариб чиқаришга асосланган. Ҳажмий насослар жумласига поршенли, плунжерли, диафрагмали, шестерняли, пластинали ва винтсимон насослар киради. Саноатда суюқликларни сиқилган газ ёки ҳаво ёрдамида узатиш учун газлифтлар ва монтежюлар ҳам ишлатилади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling