Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

VI БОБ ИССИҚЛИК УЗАТИШ АСОСЛАРИ 
 
6.1. Иссиқлик алмашиниш жараёни 
 
Ҳар хил ҳароратга эга бўлган жисмларда иссиқлик энергиясининг 
биридан иккинчисига ўтиши иссиқлик алмашиниш жараёни деб аталади. 
“Иссиқ” ва “совуқ” жисмларнинг ҳарорати ўртасидаги фарқ иссиқлик 
алмашинишнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Ҳароратлар фарқи 
бўлганда термодинамиканинг иккинчи қонунига кўра иссиқлик энергияси 
ҳарорати юқори бўлган жисмдан ҳарорати паст бўлган жисмга ўз-ўзидан ўтади. 
Жисмлар ўртасидаги иссиқлик алмашиниши ҳисобига содир бўлади. Иссиқлик 
алмашинишида қатнашадиган жисмлар иссиқлик ташувчилар деб аталади. 
Иссиқлик ўтказиш жараёнлари (иситиш, совитиш, буғларни конденсациялаш
буғлатиш) кимё саноатида кенг тарқалган. Иссиқлик тарқалишининг учта 
принципиал тури бор: иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция ва иссиқликнинг 
нурланиши. 
Бир-бирига тегиб турган кичик заррачаларнинг ҳаракати натижасида юз 
берадиган иссиқликнинг ўтиши иссиқлик ўтказувчанлик (ёки кондукция) 
дейилади. Газ ва томчили суюқликларда молекулаларнинг ҳаракати натижасида 
ёки каттиқ жисмларда кристалл панжарадаги атомларнинг тебраниши 
таъсирида ёхуд металларда эркин электронларнинг диффузияси оқибатида 


144 
иссиқлик ўтказувчанлик жараёни содир бўлади. Каттиқ жисмларда ва газ ёки 
суюқликларнинг суюқликларнинг қатламларида иссиқлик асосан иссиқлик 
ўтказувчанлик орқали тарқалади. 
Газ ёки суюқликларда макроскопик ҳажмларнинг ҳаракати ва уларни 
аралаштириш натижасида юз берадиган иссиқликнинг тарқалиши конвекция 
деб аталади. Конвекция икки хил (эркин ва мажбурий) бўлади. Газ ёки суюқлик 
айрим қисмларидаги зичликнинг фарқи натижасида ҳосил бўладиган 
иссиқликнинг алмашиниши табиий ёки эркин конвекция дейилади. Ташқи 
кучлар таъсирида (масалан, суюқликларни насослар ёрдамида ўзатиш ёки 
уларни механиқ алмаштиргичлар билан аралаштириш пайтида) мажбурий 
конвекция пайдо бўлади. 
Иссиқлик энергиясининг электр магнит тўлқин ёрдамида тарқалиши 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling