Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Компрессорларни танлаш. Кимё саноатининг барча тармоқларида кенг миқёсда поршенли ва марказдан қочма компрессор машиналари ишлатилади. Турбокомпрессор ва турбогазодувкаларнинг тузилишининг соддалиги, ихчамлиги ва газларни бир меъёрда узатиши билан бошқа компрессорларидан фарқланади. Буларнинг энг катта афзаллиги шундаки, улар газни тоза ҳолда узатади. Трубокомпрессорлар ва турбогазодувкаларда тезюрар ва инерцион кучланишлар бўлмагани учун уларни енгил фундаментларга ўрнатиш ҳамда тўғридан-тўғри электр двигателга улаш мумкин. Трубокомпрессорлар кўп миқдорлардаги газларни 10000…20000 м 3 /соат, 3,0 МПа гача босимда узатади. Ҳозирги вақтда кўп босқичли турбокомпрессорларда газларни 30 МПа гача босимда узатиш мумкин. Трубокомпрессорларларнинг ФИК поршенли компрессорларга нисбатан камроқ. Кам миқдордаги (10000 м 3 /соат гача) газларни юқори босимда (100 МПа гача) узатиш учун поршенли компрессорлар ишлатилади. Роторли компрессорнинг ФИК марказдан қочма ва турбокомпрессорларга нисбатан юқори бўлиб, улар босими 1,5 МПа гача, унумдорлиги 6000 м 3 / соат гача бўлган газларни узатиш учун мўлжалланган. Роторли компрессорларни тайёрлаш қийин, ротордаги пластиналар тез едириб, иш камераларининг зич ёпилмаслиги натижасида газларни сиқиш даражаси камаяди. Кимё саноатида сув ҳалқачали вакуум насослар кенг миқёсда агрессив, портловчан ва нам газлар ҳамда буғларни узатиш, ўртача (90-95%) вакуум 143 олиш учун ишлатилади. Улар поршенли вакуум насосларга нисбатан бирмунча афзалликларга эга лекин уларнинг ФИК кам. Кўп босқичли буғ оқимли вакуум насосларда 95-99,8% сийракланиш мумкин. Бу қурилмаларнинг тузилиши оддий, ҳаракатланувчи қисмлари йўқ. Шу сабабали бўлар кимёвий актив газларни сўриб олиш учун кенг ишлатилади. Буғ оқимли вакуум насосларни ўрнатиш учун сим ва фундаментларнинг хожати йўқ, уларни исталган ерга ўрнатиш мумкин. Буғ оқимли вакуум насосларда кўпроқ буғ сарфланади ва сўриб олинаётган газ буғ билан аралашиши мумкин. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling