Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газодувкалар.
Сув ҳалқачали компрессорлар. Компрессорнинг қобиғида эксцентрик ҳамда ясси куракчалари бўлган ротор жойлашган (11.9 - расм). Компрессорни ишга туширишдан олдин унинг яримигача сув қуйилади. Ротор айланганида сув атрофига сочилиб, компрессорнинг қобиғи билан роторга нисбатан эксцентрик сув ҳалқачалари ҳосил қилади. Ҳажмдаги куракчаларнинг пастки қисми сув ҳалқачаларидаги суюқликка ботиргунча компрессорларга сув қуйилади. 59 – расм. 138 Сув ҳалқачали компрессор. а - компрессорнинг тузилиши; б – газларни узатиш қурилмаси. 1 – қобиқ; 2 – ротор; 3 – узатувчи тешик; 4 – сўриш тешиги; 5 – идиш; 6 – компрессорни сув билан тўлдирувчи қуйилиш трубаси. куракчалари билан сув ҳалқачалари орасида ячейкалар ҳосил бўлади. Ячейкаларнинг ҳажми роторнинг биринчи ярим айланишида кенгаяди, иккинчи ярим айланишида эса тораяди. Ячейканинг ҳажми кенгайганда газ сўрилади ва роторнинг кейинги айланишида ячейканинг ҳажми торайиши натижасида газ сиқилиб узатиш патрубкаси орқали узатилади. Бу компрессорда сув ҳалқачалари поршень вазифасини бажаради, чунки ҳалқачалар воситасида иш камерасининг ҳажми ўзгаради. Шунинг учун бундай компрессорларни суюқлик поршенли компрессорлар ҳам дейилади. Газодувкалар. Газодувканинг қобиғида иккита параллел валда барабанлар ёки поршенлар жуфти айланма ҳаракат қилади. Барабанларнинг биттаси электр двигатель ёрдамида айланма ҳаракат, иккинчиси эса унга тишлари билан илашиб ҳаракат қилади (59 - расм). Барабанлар бир-бирига қарама-қарши йўналишда айланма ҳаракатда бўлади. Барабанлар айланганида бир-бирига ва қобиқ деворига зич жойлашиб, иккита бир биридан ажратилган камера ҳосил қилади. Пастки камерада вакуум ҳосил бўлиб унга газ сўрилади, юқориги камерада газ сиқиб чиқарилади. Газодувкалар минутига 2-800 м 3 гача ҳаво узатади. Узатиш коэффициенти 0,8; умумий фойдали иш коэффициенти 0,6-0,7. Газодувкаларнинг тузилиши содда, ихчам, клапанлари бўлмаганлиги учун уларда газ бир меъёрда узатилади. Лекин юқори босим ҳосил қилмагани сабабли кам ишлатилади. 60-расм. Ротацион газодувка. 1-қобиқ; 2-ротор . 3 ва 4 – сўриш ва узатиш патрубкалари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling