Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

57-расм. Индикатор диаграммалари. 
а-назарий; б-ишчи. 


135 
Q = 

FSn/60,
(5.26) 
бу ерда 

- узатиш коэффициенти; F- поршеннинг кўндаланг кесим юзаси, м
2
;
S- поршень йўлининг узунлиги, м; n- кривошипнинг айланиш частотаси, мин
-1

Узатиш коэффициентининг қиймати 

= (0.8÷0.95)

о
чегараларда қабул 
қилинади. 
Компрессорнинг ҳажмий фойдали иш коэффициенти қуйидаги
тенглама 
бўйича ҳисобланади 

о 
= 1- 

о 
[(Р
2

1
)
1/m 
-1],
(5.27) 
бу ерда 

о
=V
к
/V
1
=0.03÷0.08; V
к
- цилиндрдаги бўшлиқнинг қолдиқ ҳажми;
V
1
- поршеннинг цилиндрда силжиши туфайли ҳосил бўладиган ишчи ҳажм; 
m=1.2÷1.35- қолдиқ ҳажмдаги сиқилган газнинг кенгайишини политропик 
кўрсаткичи. 
Кўп босқичли компрессорларнинг иш унумдорлиги уларнинг биринчи 
босқичини иш унумдорлиги билан аниқланади. 
Поршенли компрессорларнинг фойдали иш коэффициенти юқори бўлиб, 
улар ёрдамида газларни кенг интервалда, 100 МПа гача сиқиш мумкин. Мазкур 
машиналарнинг асосий камчилликлари - газларни бир меъёрда узатиб 
бўлмаслиги, иш унумдорлигининг пастлиги ва клапанларнинг кўплигидир. 
Роторли 
компрессорлар. 
Бу 
компрессорлар 
ҳам 
поршенли 
компрессорлар сингари, иш бўшлиги ҳажмининг камайиши принципида 
ишлайди. Роторли компрессорлар конструктив белгиларга кура пластинали, 
юмалайдиган роторли, сув ҳалқали, газодувка ва икки роторли 
компрессорларга бўлинади. 
 
Пластинали компрессор. Бу компрессор худди пластинали насослар 
каби ишлайди, улар бир босқичли ва икки босқичли бўлади. Пластинали 
роторли компрессорнинг сўриш вақтидаги унумдорлиги қуйидагича 
аниқланади:
Q = 2L e n 

(

D-

z) (5.28) 


136 
бу ерда L- пластиналар узунлиги, м; е- роторнинг эксцентриситети, м; n- 
роторни айланишлар частотаси, с
-1
; D- насос корпусининг ички диаметри, м; 


пластина қалинлиги, м; z=30÷40- пластиналар сони; 

- узатиш коэффициенти. 
Одатда е/D= 0,06÷0,07. 
Бир босқичли роторли пластинали компрессорларда газлар 0,25-0,5 МПа 
босимгача, икки босқичлиларда эса 0,8-1,5 МПа босимгача сиқилади. Бундай 
компрессорлардан паст босим ва катта унумдорлик олиш максадида 
фойдаланилади. 
Компрессор корпусининг ички юзасига нисбатан унинг ротори муайян
эксцентриситет билан жойлаштирилади. Роторнинг ўйиқларига (пазларига) 
радиал йўналишда эркин суриладиган пластиналар жойлаштирилган. 
Пластиналар ротор ва корпус орасидаги ўроқсимон конструктив бўшлиқни бир 
нечта ўзаро тенг бўлмаган, ўзгарувчан ишчи ҳажмларга ажратади. 
Сўриш патрубкаси худудида пластиналар марказдан қочма куч таъсирида 
роторнинг ўйиқларидан сурилиб чиқади ва корпус деворларига куч билан 
зичланади. Бу пайтда газ икки пластина орасидаги бўшлиққа киради. Ротор 
58- расм. Пластинали роторли 
компрессор схемаси: 1- ротор;
2- пластина; 3- ишчи бўшлиқ;
4- совутувчи сув камераси; 5- қобиқ; 
6- ҳайдаш патрубкаси; 7- сўриш 
патрубкаси. 


137 
маълум бир бурчаккача бурилганда пластиналар энг юқори нуқтага интилади. 
Бу пайтда бўшлиқнинг ишчи ҳажми аста-секин ортиб боради. Роторнинг 
келгуси бурчакларга бурилиши пазлардан тўла чиққан пластиналарни 
ўйиқларга қайта киришига сабаб бўлади. Натижада, пластинкалар орасидаги 
ишчи ҳажм аста-секин кичрайиб боради. Бу ҳажмни тўлдирган газнинг босими 
ортиб, ҳарорати кўтарилади. 
Роторнинг кейинги бурилишлари давомида ишчи ҳажм ҳайдаш 
патрубкаси бўшлиғи билан туташади ва бу ердан сиқилган газ ресиверга, ундан 
эса ҳайдаш тармоғига ўтади. Шундан сўнг иш цикли қайтарилади.
Компрессорларнинг ишлаши вақтида қобиғининг деворлари қизиб 
кетмаслиги учун у сув билан совутиб турилади.
Роторли компрессорларнинг поршенли компрессорларга нисбатан 
қуйидаги афзалликлари бор: 1) ўлчамлари ва оғирлиги кичик, поршенли 
компрессорга нисбатан кам жой эгаллайди; 2) кривошип-шатунли механизм
бўлмагани учун анча равон ишлайди; 3) айланишлар частотаси катта,
компрессорнинг ҳаракатга келтириш учун уни бевосита электр двигателига 
улаш мумкин; 4) конструкцияси оддий деталлари сони кам ва арзон. 
Лекин роторли компрессорларнинг поршенли компрессорларга 
нисбатан муҳим камчиликлари ҳам бор: 1) ФИК кичик; 2) деталлари нихоятда 
аниқ ишланиши туфайли уларни тайёрлаш технологиячи анча мураккаб; 3) 
сиқилган газнинг босими катта эмас; 4) бир таъмирлашдан кейинги 
таъмирлашгача ишлаш муддати қисқа.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling