Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)


0,8...0,9 га тенг бўлади. 
 
Поршенли вакуум насослар. Булар қуруқ ва суюқлик насосларига 
бўлинади. Қуруқ вакуум насослар газларни сўриб ташқарига чиқариб ташлаш 
учун, суюқлик вакуум насослари эса бир вақтнинг ўзида газ ва суюқликларни 
сўриб ташлаш учун ишлатилади. Қуруқ вакуум насосларни тузилиши 
конструктив жиҳатдан худди поршенли компрессорларга ўхшайди.
Суюқлик вакуум насосларида ортиқча миқдордаги суюқликни чиқариб 
ташлаш мақсадида сўриш ва ҳайдаш клапанлари каттароқ бўлади. Шунинг 
учун бу насосларда қолдиқ ҳажм эгаллаган қисми катта бўлиб, улар қуруқ 
вакуум насосларга нисбатан кам сийракланиш беради. Суюқлик вакуум 
насосларида золотниклар бўлмайди. 
 
Ротор пластинали ва сув ҳалқачали вакуум насослар. Бу насослар 
конструктив жиҳатдан пластинали ва сув ҳалқачали (59 ва 60 - расм) 
компрессорларга ўхшайди. Роторли вакуум насосларда қолдиқ ҳажм махсус 
канал ёрдамида паст босимли камера билан бирлаштириб, газнинг босими 
тенглаштирилади. Бунда вакуум насосларнинг ҳажмий коэффициенти ва 
унумдорлиги ортади. 
Сув ҳалқачали вакуум насосларда ҳосил бўлган сийракланиш миқдори 
насосга қуйиладиган иш суюқлигининг порциал босимига ва ҳароратига 
боглик. Суюқлик ҳарорати ортиши билан сийракланиш миқдори камаяди. Шу 
сабабли сув ҳалқачали вакуум насосларга паст ҳароратли суюқликлар 
қуйилади. 
Оқимли вакуум насослар. Буларнинг иш принципи худди суюқлик 
узатувчи ингичка оқимли насосларникига ўхшайди. Ингичка оқимли вакуум 
насосларда иш суюқлиги сифатида буғ ишлатилади (60 - расм). Бундай 
насослар кислота буғларини сўриб олиш учун ишлатилади. 
Катта ёки чуқур вакуум олиш учун кўп босқичли ингичка оқимли 
вакуум насослардан фойдаланилади. 


141 
60- расм. Ингичка оқимли буғ вакуум- насоси.
1- буғ соплоси; 2 – аралаштириш камераси; 3 – диффузор; 4 – сўриш патрубкаси. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling