Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 
 
1.5. Моделлаштиришнинг асосий принциплари 
Ўхшашлик назарияси катта амалий аҳамиятга эга. Моделлаштириш 
мавжуд ёки ташкил қилиниши лозим бўлган объект (оригинал)нинг шундай 
ўрганиш усули бўлиб, бунда асл объект модел ўрнига унинг ўрнини босиш 
мумкин бўлган бошқа объект - модел ўрганилади, олинган натижалар эса 
оригинални ҳисоблашда фойдаланилади. Моделлаштиришнинг асосий мақсади 
моделда ўлчаб олинган параметрлар асосида ишлаб чиқариш шароитдаги 
оригиналда юз бериш мумкин бўлган ҳолатни олдиндан аниқлаб беришга 
каратилган. 
Моделлаштиришда қуйидаги шарт-шароитлар бажарилиши керак: 
а) моделда ўтказиладиган тажрибалар қисқа ватда олиб борилиши, бу 
тажрибалар эса оригиналдагига нисбатан оддий, қулай арзон ва хавфсиз 
бўлиши зарур; 
б) бир маъноли қоидалар-алгоритмлар маълум бўлиши керак, бу 
алгоритмлар ёрдамида моделдаги синов натижалари асосида оригиналнинг
параметрлари ҳисобланади; 


21 
в) моделнинг таркиби, тузилиши ва вазифаси моделлаштиришнинг 
асосий мақсадларига тўғри келиши керак, чунки ҳеч бир модел оригинални 
тула ҳолда қайтариши қийин. 
Ҳозирги кунда моделлаштириш назарияси асосан икки хил йўналишда 
ривожланмоқда: 1) физик; 2) математик моделлаштириш
Физик моделлаштиришнинг мазмунини шундан иборатки, модел 
оригинал билан бир хил табиатга эга бўлади ва унинг хусусиятларини 
қайтаради. 
Математик моделлаштиришнинг асосий мақсади технология
жараёнининг физик-кимёвий, гидродинамик ва конструктив катталикларни 
ўзаро 
боғлайдиган 
тенгламаларни 
тузишдан 
иборат. 
Математик 
моделлаштиришда асосан электрон-ҳисоблаш машиналаридан фойдаланилади. 
Умуман олганда моделлаштириш қуйидаги тартибда олиб борилади: 
1) ўрганилаётан жараён дифференциал тенгламалар ва бир хил маъноли 
шарт-шароит қоидалари билан ифодаланади. 
2) ўхшашлик мезонлари келтириб чиқарилади, уларнинг ичидан аниқловчи 
мезон ажратиб олинади ҳамда шу аниқловчи мезоннинг бошқа мезонлар билан 
боглайдиган функционал тенглама тузилади. 
3) модел ва оригиналдаги аниқловчи критерийларнинг ўзаро тенглигини 
ҳисобга олган ҳолда ҳар бир физик катталик учун ўхшашлик доимийликлари 
ёки константалари аниқланади. 
4) олинган натижалар асосида шундай модел тайёрланадики, унинг иш 
унумдорлиги шундай ҳисобга олиниши керакки, бундай ҳолатда иш 
муҳитларининг тегишли тезлиги, сарфи, ҳарорати ва бошқа катталиклари 
таъминланиши зарур. 
5) тажрибалар ўтказилишда аниқловчи мезонларнинг ўзгариш чегаралари 
моделда ҳам, оригиналда ҳам бир меъёрда бўлиши керак. 
Юқоридаги шартларни тула бажариш кимёвий технология учун янги 
жараёнлар ва қурилмаларни яратиш ва уларни киска вақтда саноатга жорий 
этиш имкониятини яратади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling