Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


  II БОБ. ГИДРАВЛИКА ВА ГИДРОДИНАМИКА АСОСЛАРИ


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 


22 
II БОБ. ГИДРАВЛИКА ВА ГИДРОДИНАМИКА АСОСЛАРИ 
2.1 . Суюқликларнинг асосий физик хоссалари. Асосий таърифлар 
 
Кимё саноатининг барча тармоқларида суюқлик ва газларни узатиш,
суюқликларни аралаштириш, ҳар хил жинсли газ ва газларни узатиш, суюқлик 
аралашмаларини ажратиш каби жараёнлар кўп учрайди. Бу жараёнларнинг 
тезлиги гидромеханика қонунлари билан ифодаланади. Гидромеханика 
қонунларини ва улардан амалда фойдаланиш усулларини гидравлика ўрганади.
Гидравлика икки асосий қисмдан: суюқликларнинг мувозанат қонунларини 
ўрганадиган гидростатика ва суюқликларнинг ҳаракат қонунларини
ўрганадиган гидродинамикадан ташкил топган. 
Суюқликлар оқувчанлик хусусиятига эга. Суюқлик гуё маълум ҳажмга 
эга, лекин шаклга эга эмас (қандай идишга солинса, ўша идиш шаклини 
олади), аммо суюқ масса ташқи кучлар бўлмаган шароитда, фақат молекуляр 
кучлар таъсири остида шар шаклини олади. Моддаларнинг суюқ ҳолати ўз 
табиатига кўра, газ ҳолат билан қаттиқ ҳолат ўртасидаги оралиқ ўринни 
эгаллайди. 
Суюқлик ва газларнинг ҳаракат тезликлари товуш тезлигидан паст бўлгани 
учун уларнинг ҳаракат қонунлари бир хил. Шунинг учун гидравликада
суюқлик дейилганда газ ҳам, суюқлик ҳам тушунилади. Уларни бир-биридан 
ажратиш учун суюқликлар томчили, газлар эса эластик суюқлик деб қаралади. 
Суюқлик ва газлар қуйидаги хоссалари билан бир-бирига ўхшайди: 
1) суюқликлар худди газлар каби маълум шаклга эга эмас, унинг физик 
хоссалари барча йўналишда бир хил, яъни изотропдир;
2) газларнинг қовушқоқлиги кичик бўлиб, суюқликларникига яқинлашади; 
3) критик ҳароратдан юқори ҳароратда суюқликлар билан газлар орасидаги
фарқ йўқолади. Суюқликларнинг мувозанат ва ҳаракат қонунлари 
дифференциал тенгламалар билан ифодаланади. 
Бошқа соҳаларда бўлгани каби, гидравликада ҳам назарий тадқиқотлар 
натижаларини соддалаштириш мақсадида идеал суюқлик моделидан
фойдаланилади. 


23 
Идеал суюқлик деб, босим ва ҳарорат таъсирида ўз ҳажмини
ўзгартирмайдиган ёки сиқилмайдиган, ўзгармас зичликка эга бўлган ва ички 
ишқаланиши (қовушқоқлиги) бўлмаган суюқликларга айтилади. Аслида эса, 
ҳар қандай суюқлик босим ёки ҳарорат таъсирида ўз ҳажмини ўзгартиради. Ҳар 
қандай суюқликда ички ишқаланиш кучлари ва қовушқоқлик бўлади. 
Демак, хакикатда табиатда идеал суюқлик бўлмайди, яъни барча
суюқликлар реал суюқликдир. 
Аммо баъзи суюқликларнинг қовушқоқлиги жуда кичик бўлади. Улар 
ҳарорат ва босим таъсирида ўз ҳажмини шу қадар кам ўзгартирадики, бу 
ўзгаришни амалда ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бундай тушунча реал суюқлик 
қонунлари ўрганишини осонлаштиради. Эластик суюқликларнинг ҳажми 
ҳарорат ва босим таъсирида кескин ўзгаради.
Суюқликларнинг асосий физик хоссалари зичлик, солиштирма оғирлик, 
қовушқоқлик, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, солиштирма иссиқлик 
сиғими ва ҳарорат ўтказувчанлик коэффициенти ва бошқалар билан 
ҳарактерланади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling