Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Механик усулда аралаштириш Саноат ишлаб чиқаришларида ишлатилаётган аралаштиргичлар учга бўлинади: парракли, пропеллерли ва турбинали (5.1 - расм). Парракли аралаштиргичлар бир ва бир нечта парракдан иборат бўлади. Бир парракли аралаштиргичлар қовушқоқлиги (1Н с/м 2 ) кичик бўлган суюқликларни аралаштириш учун ишлатилади. Кўп парракли аралаштиргичлар қовушқоқлиги катта бўлган суюқликларни аралаштириш учун ишлатилади. 58 7 – расм. а-парракли; б – пропеллерли; в – турбинали. Парракли аралаштиргичларни диаметри қурилма диаметрининг 0,66 - 0,9 қисмини ташкил қилади. Айланишлар сони минутига 15 - 45 гача бўлади. Чўкма ажратувчи системаларни аралаштириш учун якорли аралаштиргичлар ишлатилади. 8 – расм. Парракли аралаштиргичларнинг турлари. а) рамали; б) якорли; в) япроқсимон. Пропеллерли аралаштиргичларнинг асосий иш органи ўққа ўрнатилган пропеллер ёки винтдан иборат. Ўқ горизонтал, вертикал ёки кия ўрнатилган бўлиши мумкин. Винтлар икки ёки уч қанотли бўлади. Қанотлар суюқликда худди винт каби ҳаракат қилади. Битта вал ўқига биттадан учтагача пропеллер аралаштиргичлар ўрнатилади. Пропеллерни ўраб олган суюқлик эса худди гайка 59 9 – расм. Пропеллерли аралаштиргич каби аралаштиргичнинг ўқи йўналишида ҳаракат қилади. Пропеллер аралаштиргичлар муҳитларни яхши аралаштирганда катта тезликда айланади. Пропеллернинг диаметри қурилма диаметрини 0,25 - 0,3 қисмини ташкил этади. Айланишлар сони минутига 150-1000 гача бўлади. Пропеллерли аралаштиргичларни ҳаракатчан ва қовушқоқлиги бироз катта бўлган (6 Н с/м 2 ) суюқликларин аралаштириш учун ишлатилади. Пропеллерли аралаштиргичлар парракли аралаштиргичларга қараганда самарадорлиги анча юқори, лекин уларни ишлаши учун кўп энергия сарфланади. Турбинали аралаштиргичларнинг асосий иш органи турбина ғилдираги бўлиб, у вертикал ўққа жойлаштирилган бўлади. Ғилдирак минутига 200 - 2000 гача айланма ҳаракат қилади. Турбина ғилдирагининг ишлаш принципи марказдан қочма кучларнинг таъсирига асосланган.Суюқлик аралаштиргичниниг марказий тешикларидан кириб, у ерда марказдан кочма кучлар таъсирида тезланиш олган ҳолда ғилдиракдан радиал йўналишда чиқиб кетади. Ғилдиракда суюқлик вертикал йўналишдан горизонтал йўналишга утиб, ундан катта тезлик билан чиқади.Бу аралаштиргичларни самарадорлиги жуда юқори. Турбинали 60 10 - расм. Турбинали аралаштиргич турлари: а) очиқ тўғри курракчали; б) очиқ қия курракчали; в) ёпиқ турбинали; 1 - турбина; 2 – йўналтиргич. аралаштиргичларнинг диаметри қурилма диаметрининг 0,17-0,33 қисмини ташкил қилади. Бу аралаштиргичлар (1-700 Н с/м 2 ) суюқликларни аралаштириш учун ишлатилади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling