67
Фильтрлаш - суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ
фильтр ёрдамида ажратишдан иборат. Фильтрлаш босим ёки марказдан қочма
куч таъсирида олиб борилади ва асосан суспензия ҳамда чангларни тўла
тозалаш учун ишлатилади.
Центрифугалаш - суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма
кучлар
таъсирида яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратиш жараёнидир.
Суюқлик ёрдамида
ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ
заррачаларни бирор суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади.
Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари таъсирида олиб борилади ва газларни
тозалаш учун ишлатилади.
Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган
усуллари
саноатда
чўктириш, фильтрлаш қурилмалари, циклонлар, электрофильтрлар,
центрифугалар, скрубберлар ва шу каби қурилмаларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: