Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

Ажратиш усуллари 
Техникада турли жинсли системаларни ташкил этувчи фазалар ёки
компонентларга ажратиш тўғри келади. Ажратиш усулларини танлашда турли 
жинсли системани ташкил этувчи фазаларнинг ҳолатига, қаттиқ ёки суюқ 
заррачаларнинг ўлчамига, фазалар ўртасидаги зичликлар фарқига, муҳитнинг 
қовушқоқлигига аҳамият бериш керак. 
Кимёвий технологияда турли жинсли системаларни ажратиш учун 
қуйидаги гидромеханик усуллардан фойдаланилади: 
1) чўктириш, 2) фильтрлаш, 3) центрифугалаш, 4) суюқлик ёрдамида 
ажратиш. 
Турли жинсли системаларни техникада ажратиш учун гравитацион
марказдан қочма куч ва электр майдонларидан ҳамда суюқлик ва газлардаги 
юза кучлари босимининг майдонидан фойдаланилади. 
Оғирлик кучи, инерция кучлари ёки электростатик кучлар ёрдамида
суюқлик ва газсимон турли жинсли системалар таркибидаги қаттиқ ёки суюқ 
заррачаларни ажратиш чўктириш деб аталади. 
Агар чўктириш оғирлик кучи таъсирида борилса, бу жараён тиндириш 
деб юритилади. Тиндириш асосан турли жинсли системаларни бирламчи 
ажратиш учун ишлатилади. 


67 
Фильтрлаш - суюқ ва газсимон аралашмаларни ғоваксимон тўсиқ 
фильтр ёрдамида ажратишдан иборат. Фильтрлаш босим ёки марказдан қочма 
куч таъсирида олиб борилади ва асосан суспензия ҳамда чангларни тўла 
тозалаш учун ишлатилади. 
Центрифугалаш - суспензия ва эмульсияларни марказдан қочма кучлар 
таъсирида яхлит ёки ғоваксимон тўсиқлар ёрдамида ажратиш жараёнидир. 
Суюқлик ёрдамида ажратиш усули деб газ таркибида бўлган қаттиқ 
заррачаларни бирор суюқлик иштирокида ушлаб қолиш жараёнига айтилади. 
Бу жараён оғирлик ёки инерция кучлари таъсирида олиб борилади ва газларни
тозалаш учун ишлатилади. 
Турли жинсли системаларни ажратишнинг юқорида баён этилган усуллари 
саноатда чўктириш, фильтрлаш қурилмалари, циклонлар, электрофильтрлар, 
центрифугалар, скрубберлар ва шу каби қурилмаларда олиб борилади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling