Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

даврий, узлуксиз ва ярим узлуксиз режимда ишлатиладиган қурилмаларга 
бўлинади. Ўз навбатида, узлуксиз ишлайдиган чўктириш қурилмаси бир, икки 
ва кўп ярусли бўлади. 
15- расм. Даврий ишлайдиган чўктирувчи қурилма 
Юқорида даврий ишлайдиган чўктириш қурилмаси кўрсатилган. Бу қурилма 
конус асосли цилиндрсимон идиш бўлиб, унга аралашма масалан, суспензия 
юқоридан берилади. Аралашма қурилмада маълум вақт тиндирилгандан сўнг 
м
м
кз
ч
d




)
(
45
,
5




69 
(агар заррачалар зичлиги муҳитнинг зичлигидан катта, яъни 

к
>q
m
бўлса) 
заррачалар қурилманинг пастки қисмига чўкади. Қурилманинг юқори қисмида 
эса тозаланган ва баландлиги h га тенг бўлган қатлам ҳосил бўлади. Тозаланган 
маҳсулот (декантат) қурилманинг ён томонида жойлашган штуцер орқали 
чиқариб олинади, сўнгра эса чўкма туширилади. Шундан сўнг қурилма 
ювилади ва жараён қайтадан бошланади.
Агар 

к 
>

m
(масалан, сутларни тиндириш пайтида) бўлса, дисперс 
фазанинг заррачалари қурилманинг юқориги қисмида йиғилади. Қурилманинг 
пастки қисмида эса тозаланган қатлам ҳосил бўлади.
Узлуксиз ишлайдиган чўктириш қурилмаларида турли жинсли 
системаларни ажратиш жараёни анча тез боради ва чўкмани тушириш учун кам 
вақт кетганлиги сабабли меҳнат сарфларидан камаяди. Бундай қурилмаларга 
аралашмаларни бериш ва ажратилган маҳсулотларни чиқариб олиш узлуксиз 
равишда олиб борилади. 
Ажратилаётган заррачаларнинг зичлиги тиндирилаётган суюқлик 
зичлигидан кичик бўлса (ρ ≤ ρ
м
), у ҳолда чиқиндилар қурилманинг юқори 
қисмида, суюқлик фазасининг эркин юзасида тўпланади. Тиндирилган фаза 
қурилманинг қўйи қисмидан даврий равишда тушириб турилади. 
Ушбу 
типдаги 
тиндириш 
қурилмаларининг 
айрим 
турлари 
аралаштирувчи мосламалар (тароқлар) билан жиҳозланади. Бундай қурилмани 
(6.2-расм) самарадорлиги юқори, чўкиндиларни қурилма тубининг ўртасига 
йиғиш ва тушириш имконияти мавжуд. 
Тароқлар ҳаракати ўта кичик (n=0,02÷0,05 мин
-1
) бўлганлиги сабабли 
чўкиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмайди. 
Юқорида таьрифи келтирилган қурилмаларнинг диаметрлари катта (бино 
ичида 12÷20 м, очиқ майдонларда ≤120 м), баландлиги эса анча кичик бўлади. 
Ажратилган чўкма таркибидаги намлик 60% гача бўлади. 
16 - расм. Узлуксиз ишловчи чўктириш 
қурилмаси: 1- ҳалқасимон тарнов; 2- 
аралаштириш мосламаси;
3- паррак (сурувчи тароқ);
4- чўкма тушириш мосламаси;
5- конуссимон тублик;
6- цилиндрик идиш. 
суюқлик 


70 
Турли жинсли системаларни ажратиш учун кўп ярусли чўктирувчи
қурилмалар ишлатилади. Чўктирувчи қурилмаларни ҳисоблашда энг биринчи 
навбатда чўкиш юзаси аниқланади.
Чўктириш қурилмалари эгаллайдиган майдонларни қисқартириш 
мақсадида кўп ярусли қурилмалардан фойдаланилади (6.3-расм). 
Эмульсияларни узлуксиз равишда ажратиш учун қўлланиладиган 
тиндиргичнинг принципиал схемаси 17-расмда тасвирланган. Қурилма 
перфорацияланган тўсиқли 2 горизонтал резервуар 1 шаклида бажарилган. 
Тўсиқнинг асосий вазифаси қурилмага берилаётган эмульсия оқими таъсирида 
идишдаги суюқлик аралашмасининг тўлқинланишини олдини олишдан 
иборатдир.
18-расм. Эмульсия ажратувчи қурилма схемаси: 1- корпус;2- перфорацияланган 
тўсиқ. 
Фазаларнинг ўзаро аралашувини олдини олиш ва ажратиш жараёнини 
бир маромда олиб борилишини таъминлаш мақсадида қурилмадаги оқим 
режими ламинар бўлиши керак. Қатламларга ажралаётган суюқликлар 
тиндиргич панжарасининг қарама-қарши томонидан чиқарилади. Оғир фракция 
чиқариладиган қуйи қувурда ҳавонинг тўпланишини олдини олиш мақсадида у 
тескари сифон шаклида ишланади ва атмосфера ҳавоси билан туташтирилади. 
17- расм. Кўп ярусли чўктириш қурилмаси: 1- корпус; 2- қия тўсиқ; 
3- бункер. 


71 
Вақт бирлиги ичида тозаланган суюқлик ҳажми қуйидаги тенгламадан 
топилади: 

hF
V

(3.4) 
Тозаланган суюқликнинг миқдори қуйидагича аниқланади: 
G
2
= G
1
( 1 – х
1
/ х
2
) (3.5) 
Чўкиш юзаси умумий ҳолда қуйидаги тенгламадан топилади: 
(3.6) 
Чўктириш қурилмаларининг баландлиги одатда ҳисобга олинмайди ва
2,5 - 3,5м га тенг деб олинади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling