Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

3.3.Фильтрлаш ва центрифугалаш 
Суспензия ва чангли газларни фильтр тўсиқлар орқали ўтказиб тозалаш 
жараёни фильтрлаш дейилади. Фильтр тўсиқлар қаттиқ заррачаларни ушлаб 
қолиб, суюқлик ёки газни ўтказиб юбориш кобилиятига эга. Фильтр тўсиқлар 
ёки фильтр сифатида майда тешикли тўрлар, турли газламалар, сочилувчан 
материаллар (қум, майдаланган кўмир, бентонитлар) керакли буюмлар ва 
бошқалар ишлатилади. Фильтр сифатида пахта, юнг ва синтетик газламалардан 
тайёрланган материаллардан ҳам фойдаланилади. 
Фильтрлаш пайтида суспензия таркибидаги майда заррачалар фильтрловчи 
материалларнинг устки қисмида чўкма ҳолида ёки фильтрловчи материалнинг 
(устки қисмида) ўзида тешикларини тўлдирган ҳолда ўтириб қолиши мумкин. 
Бу хусусияга кўра фильтрлаш иккига бўлинади. 
1. Чўкма ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш. 
2. 
Фильтрловчи материалнинг тешикларини тўлдириш орқали 
фильтрлаш. 
Саноатнинг кўп тармоқларида чўкма ҳосил қилиш йўли билан фильтрлаш 
кенг қўлланилади. Фильтрлаш жараёнида сиқилувчи ва сиқилмайдиган 
)
1
(
3
,
1
1







ч
c
G
F


72 
чўкмалар ҳосил бўлади. Сиқилувчи чўкмалардаги заррачалар босим ортиши 
билан деформацияга учраб, уларнинг ўлчами кичиклашади. Сиқилмайдиган 
чўкмаларда босим ортиши билан заррачаларнинг шакли ва ўлчами деярли 
ўзгармайди. Саноатда фильтрлашдан сўнг қуйидаги қўшимча жараёнлар амалга 
оширилади:
1. Чўкмани ювиш. 
2. Чўкмани оддий ҳаво ва инерт газлар билан дудлаш. 
3. Чўкмани иссиқ ҳаво билан қуритиш. 
Фильтрлаш жараёнининг унумдорлиги ва олинадиган фильтрлашнинг 
тозалиги асосан, фильтр тўсиқларининг хусусияларига боғлиқ. Фильтр 
тўсиқларнинг тешиклари катта ва гидравлик қаршиликлари кичик бўлиши 
зарур. Фильтр тўсиқлар струқтура тузимига қараб эгилувчан ва эгилмас бўлади. 
Фильтр тўсиқлардан олдинги ва кейинги босимлар фарқи ёки фильтрловчи 
материалларга суюқлик босимини ҳосил қилувчи марказдан қочма кучлар 
фильтрлаш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи вазифасини бажаради. 
Ҳаракатлантирувчи кучлар турига караб фильтрлаш икки групага
бўлинади: 
1. Босимлар фарқи таъсирида фильтрлаш. 
2.Марказдан қочма кучлар таъсирида фильтрлаш (центрифугалаш). 
Фильтр тўсиқнинг иккала томонидаги босимлар фарқи қуйидаги усуллар 
билан ҳосил қилиниши мумкин: а) суспензия устунининг массасидан 
фойдаланиш (

Р 0,05 мПа гача); б) вакуум ҳосил қилиш (

Р = 0,05-0,09 мПа 
гача); в) суюқликни насослар ёрдамида ҳайдаш (

Р = 0,5 мПа гача); г) 
сиқилган ҳаво бериш (

Р 0,05-0,3 мПа гача).
7.1- расмда фильтрлаш жараёнининг схемаси берилган, бу ерда Р
1

2

ҳаракатлантирувчи куч босимлар фарқи билан белгиланади: 

Р = Р

- Р
2
(3.7) 
Р

- суспензиянинг устидаги босим, Р

- фильтр тўсиқдан кейинги босим. 


73 
Фильтрлаш жараёни уч хил режимда олиб борилади: 1) доимий ўзгармас 
босимлар фарқи билан фильтрлаш (

Р=соnst); 2) доимий фильтрлаш тезлиги 
билан фильтрлаш (dV/d

=соnst); 3) бир вақтнинг ўзида босимлар фарқи ва 
фильтрлаш тезлиги ўзгариб турган ҳолатда фильтрлаш.
18 - расм. Фильтрлаш жараёнининг схемаси. 
Ўзгармас босимлар фарқи таъсирида чўкма қатлами ҳосил қилиш йўли 
билан фильтрлаш энг кўп қўлланилади. Фильтрлаш жараёнининг моделини 
кўриб чиқамиз (7.1-расм). Бу модел бўйича фильтр тўсиқ ва чўкманинг ҳамма 
каналлари (ёки ғоваклари) тенг қийматли бўлиб, фильтрат ушбу каналлар бўйлаб 
ламинар режим билан ҳаракат қилади. Бундай ҳолатда фильтратнинг каналлар 
бўйлаб ўтишига бўлган гидравлик қаршиликни Гаген-Пуазейл тенгламаси 
ёрдамида аниқлаш мумкин: 
2
32
d
L
Р



(3.8) 
бу ерда 

Р - босимлар фарқи; L - чўкма ва фильтр тўсиқ, каналларининг
узунлиги; d - ушбу каналларнинг диаметри; 

- фильтратнинг каналлардаги 
ҳаракат тезлиги; 

- фильтратнинг қовушқоқлиги.
Фильтр тўсиқнинг юзасини F билан, тўсиқдаги ҳамма кўндаланг 
кесимининг умумий юзасини S билан белгиласак, у ҳолда: S = аF ёки F = S/а,
бу ерда а < 1 - умумий юзага нисбатан улушни билдиради. 
Фильтрлаш жараёнининг интенсив ва фильтр қурилмасининг иш унуми 
фильтрлаш тезлиги билан ифодаланади. 

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling