Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма


Ⅲ БОБ. ТУРЛИ ЖИНСЛИ СИСТЕМАЛАРНИ АЖРАТИШ


Download 3.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/115
Sana06.11.2023
Hajmi3.57 Mb.
#1751754
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115
Bog'liq
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)

 
БОБ. ТУРЛИ ЖИНСЛИ СИСТЕМАЛАРНИ АЖРАТИШ 
 
3.1. Турли жинсли системаларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг 
классификацияси 
Ҳар хил фазалардан (масалан, суюқлик - қаттиқ модда, суюқлик - газ ва 
ҳоказо) ташкил топган аралашмалар турли жинсли система деб аталади. 
Кўпчилик турли жинсли системалар ишлаб чиқариш шароитида технологик
жараёнларни амалга ошириш пайтида ҳосил бўлади. Ҳар қандай турли 
жинсли система икки ёки ундан кўп фазалардан ташкил топади. Заррачалари 
жуда майдаланган ҳолатдаги фаза дисперс ёки ички фаза дейилади. Дисперс 
фаза заррачаларини ўраб олган фазаси эса дисперсион ёки ташқи фаза 
дейилади. 
Фазаларнинг физик ҳолатига кўра турли жинсли системалар қуйидаги 
гурухларга бўлинади: суспензиялар, эмульсиялар, кўпиклар, чанглар,
тутунлар, туманлар
Суюқлик ва қаттиқ модда заррачаларидан ташкил топган аралашмалар 
суспензия дейилади. Қаттиқ модда заррачаларининг ўлчамига кўра 
суспензиялар (заррачалар ўлчами 100 мкм дан ортик); майин суспензиялар 


65 
(заррачалар ўлчами 0,5 - 100 мкм); лойқасимон-суспензиялар (заррачалар 
ўлчами 0,5 - 0,1мкм); коллоид эритмалар (заррачалар ўлчами 100 мкм дан
кичик). 
Саноатда суспензиялар жуда кўп учрайди. Қаттиқ сочилувчан моддаларни 
суюқлик билан аралаштириш пайтида суспензиялар ҳосил бўлади. 
Эмульсиялар икки хил ўзаро аралаштирилган суюқликлардан иборат бўлиб, 
бунда биринчи суюқликнинг ичида иккинчи суюқликнинг томчилари 
тарқатилган бўлади. Эмульсияга сут энг ҳарактерли мисол бўла олади. Сут 
таркибида сув ва 3-4 хил ёғ заррачаларидан иборат. 
Ўз таркибида газ пуфакчалари тутган суюқ системалар кўпиклар деб
аталади. Суюқлик - газ системаси ўзининг хоссасига кўра эмульсияларга яқин 
туради.
Чанглар деб ўз таркибида қаттиқ модданинг майда заррачаларини тутган газ 
системаларига айтилади. Чанг таркибидаги қаттиқ заррачалар ўлчами 3...70 
мкм оралиғида бўлади. 
Тутунлар таркибида ўлчами 0,3...5 мкм га тенг бўлган қаттиқ модда 
заррачалари бўлади. Тутунлар буғ ёки газларнинг суюқ ёки қаттиқ ҳолатга 
конденсацияланиш жараёни орқали ўтишда ҳосил бўлади. 
Туманлар суюқ ва газ фазаларидан ташкил топган бўлади. Туман 
таркибидаги суюқлик заррачаларининг ўлчами 0,3... 0,5 мкм га тенг. 
Чанг тутун ва туманлар аэродисперс системалар ёки аэрозоллар деб 
аталади. Қуйидаги расмда турли жинсли системаларнинг классификацияси
берилган.


66 
Техникада турли жинсли системаларни ташкил этувчи фазалар ёки 
компонентларга ажратишга тўғри келади. Ажратиш усулларини танлашда турли 
жинсли системани ташкил этувчи фазаларнинг ҳолатига (суюқ, қаттиқ ва 
газсимон), қаттиқ ёки суюқ заррачаларнинг ўлчамига, фазалар ўртасидаги зичлик 
фарқига, муҳит қовушқоқлигига аҳамият бериш керак.

Download 3.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling