Кимевий технологиянинг жараёнлари ва қурилмалари фанидан ўқув қўлланма
Download 3.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Кимевий технологиянинг OQUV QOLLANMA (2)
Циркуляцион аралаштириш. Суюқлик муҳитини тезда аралаштириш
учун циркуляцион насосдан фойдаланилади. Суюқлик хайдаладиган трубопроводлар 11 – расм. Циркуляцион аралаштиршнинг чизмаси. горизонтал юзига нисбатан бир оз кия қилиб, қурилма деворига уринма ҳолатида бирлаштирилади. Трубопроводларнинг учлари махсус насадкалар билан таъминланган бўлади. Насадка ёрдамида суюқлик қурилманинг ҳажми бўйича сочиб берилади. Циркуляцион насос сифатида марказдан кочма ва ингичка оқимли насослар ишлатилади. Насоснинг иш унумдорлиги кўпайган сари циркуляциянинг самарадорлиги ортади. Турбулизаторлар ёрдамида аралаштириш. Суюқликни оқим буйлаб кўп маротаба аралаштириш учун трубопроводларга ёки уларга жойлаштирилган аралаштиригичларга махсус турбулизаторлар ўрнатилади. Турбулизаторлар (бошқача қилиб айтганда статик аралаштиргичлар) қаторига диафрагма оқим, кесувчи яримта тўсиқ ва винтлар киради. Турбулизаторларга кирганда оқим ўзининг қиймати ва йўналишини ўзгартиради. Аралаштиришнинг ушбу турида оқимнинг энергияси сарф бўлади. Турбулизаторлар ёрдамида олиб бориладиган аралаштириш кўп энергия талаб 61 қилади. Бу усул суюқликлар ўзаро эрувчанлик хоссаларига эга бўлган ва аралашма компонентларининг қовушқоқлиги нисбатан кам бўлган шароитда ишлатилади. Суюқлик оқими катта тезлик билан ҳаракатланганда ва трубопроводнинг узунлиги нисбатан катта бўлганда турбулизаторлар ёрдамида аралаштириш мақсадга мувофиқдир. Оқимнинг ўзида аралаштиришни ҳисоблаш пайтида турбулизаторлар маҳаллий қаршиликлар сифатида олинади. 2.13. Пневматик аралаштириш Қовушқоқлиги унча юқори бўлмаган (200 Н с/м 2 ) суюқликларни аралаштириш ҳамда долнасимон материалларни сувда ювиш учун пневматик аралаштиргичлар ишлатилади. (12 – расм). Айрим шароитларди пневматик аралаштириш учун ҳаво ўрнига сув буғи ишлатилади, бунда аралаштиришдан ташқари суюқликни исиши ҳам юз беради. Пневматик аралаштириш учун газ ёки буғ суюқлик таркибига соплодаги тешиклар орқали ўтади. Бунда газ (ёки буғ)нинг ингичка оқимлари пуфакчаларга ажралиб, суюқлик массаси бўйлаб юқорига кўтарилади Бундай шароитда ҳосил бўлган пуфакчалар ўзи билан бирга суюқликнинг заррачаларини эргаштириб кетади, бундан ташқари пуфакчаларнинг ҳаракатига қарама-қарши, суюқликнинг барботаж қилинмаган қисмининг ҳаракати бошланади.. Енгил учувчан суюқликларни пневматик усул билан аралаштириш мумкин эмас, чунки бунда аралаштирилаётган суюқлик ҳаво билан бирга чиқиб кетиши мумкин. Аралаштириш учун турли тузилишли барботёр ишлатилади. Агар аралаштириш пайтида газ билан суюқликнинг зич тўқнашуви зарур бўлса, у ҳолда 12 – расмда кўрсатилган барботёр қўлланилади. Барботёрдаги газнинг 62 13 – расм. Барботернинг тузилиши. 14 – расм. Эрлифтдан фойдаланилган 1-вертикал ҳаво узатувчи қурилма; 2-аралаштиргич. 3-горизонтал ҳаво узатувчи қурилма; 4-ҳавони тарқатувчи қурилма. тезлиги 0,1 м/с гача етиши мумкин, циркуляцион оқимнинг тезлиги эса 0,25 – 0,4 м/с ни ташкил қилади. Бундай аралаштириш жараёни секин боради ва жуда кўп энергия сарф бўлади. Бундан ташқари, ҳаво ёрдамида аралаштиришда кераксиз жараёнлар: оксидланиш ёки маҳсулотнинг буғланиши юз бериши мумкин. Сочилувчан моддаларни сиқилган ҳаво ёрдамида аралаштириш учун эрлифт принципидан фойданилади. Ҳаво компрессор ёрдамида марказий трубага юборилади. Бундай шароитда марказий труба ичида газ, суюқлик ва қаттиқ жисмнинг аралашмаси пайдо бўлади. Марказий трубадаги аралашманинг зичлиги қурилманинг бошқа қисмида жойлашган аралашма зичлигидан кам бўлади. Ушбу зичликлар айирмаси ўртасидаги фарқ натижасида бутун массанинг циркуляцион ҳаракати пайдо бўлади. Эрлифтдаги газниниг келтирилган тезлиги 2 м/с гача, циркуляцион оқимнинг тезлиги эса 1м/с га ча етади. Айниқса газни суюқлик билан кимёвий реакцияга кириши зарур бўлганда пневматик усулни қўллаш мақсадга мувофиқ. Бундай аралаштириш аэрация дейилади. Аэрацион қурилмаларнинг самарадорлиги суюқлик муҳитнинг 63 аралашишидан ташқари кислороди билан тўйиниш даражаси орқали ҳам ҳарактерланади. Ҳар қандай аралаштириш жараёнида 2 хил катталик (энергия сарфи ва аралаштириш самарадорлиги) билан ҳарактерланади. Ҳар хил жараёнларда аралаштириш самарадорлиги турлича белгиланади. Масалан, агар қаттиқ модданинг суюқликдаги суспензияси текширилаётган бўлса, аралаштириш самарадорлиги қаттиқ модда заррачаларининг суюқликда бир хил таркалиш вақти билан белгиланади. Агар аралаштириш иссиқлик алмашинишни тезлатиш учун ишлатилса, у ҳолда жараён самарадорлиги муҳитдаги иссиқлик бериш коэффициентларининг қанчага кўпайиши билан белгиланади. Пневматик аралаштирувчи қурилмаларни ҳисоблаш тегишли босимни, сиқилган ҳаво сарфини ва аралаштирувчи қурилмага сарф бўладиган қувватни аниқлашдан иборат. Аралаштириш учун зарур бўлган сиқилган ҳаво босими қуйидаги тенглама орқали аниқланади: Р =1,2 Н с g + Р 0 (2.83) бу ерда Н - аралашаётган суюқлик устунининг баландлиги, м; с –аралашаётган суюқликнинг зичлиги, кг/м 3 ; Р 0 – суюқлик устунидаги босим, Па. Ҳаво йўлидаги босимнинг йўқолишини суюқлик устуни қаршилигининг 20 фоизига тенг деб олинган. Қурилмадаги суюқликнинг 1 м 2 эркин юзасига тўғри келган ҳаво сарфини қуйидагича қабўл қилинади: секин аралаштиришда - 0,8 м 3 /м 2 мин. Тез аралаштиришда - 1 м 3 /м 2 мин. Барботёр тешикларидан чиқаётган газнинг тезлиги 20 – 40 м/с ни ташкил қилади. Аралаштирувчи қурилмага сарф бўладиган қувват қуйидаги тенглама билан аниқланади: N = R н R ик K N n 3 d (2.84) бу ерда R н = 5 , 0 D H c 64 D - қурилма диаметри; R н - суюқлик баландлигининг қурилма диаметрига нисбатини ҳисобга олувчи коэффициент; Н с - қурилмадаги суюқлик баландлиги; R ик - ички қурилмалар борлигини ҳисобга олувчи коэффициент; - суюқлик ёки аралашманинг зичлиги; n – аралаштирувчи қурилманинг айланишлар сони; d – аралаштирувчи қурилма диаметри; К N - қувват мезони. Қувват мезони графиклар ёрдамида аралаштиргичларнинг геометрик ўлчамларига ва ҳаракат режимига караб аниқланади. Ҳозиргача аралаштириш самарадорлигини аниқлашга ёрдам берадиган маълумотлар етарли даражада эмас, чунки суюқлик муҳитларида аралаштириш жуда кўп параметрларга боғлиқ бўлган жараён ҳисобланади. Download 3.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling