Кимевий-термик ишлов беришнинг физик асослари; Пўлатларни цементитлаш; Пўлат юзасини азот билан бойитиш
Download 92.5 Kb.
|
КИМЁВИЙ-ТЕРМИК ИШЛАШ
4. Пўлатларни цианлаш
Пўлат деталларниг юзасини бир вақтнинг узида углерод ва азотга туйинтириш жараёни цианлаш деб аталади. Қаттиқ, суюқ ва газ мухитида цианлаш усуллари мавжуд. Цианланган юзанинг қалинлиги, одатда, 0,1...0,2 мм га етади. Цианлаш натижасида деталларнинг юза қаттиқлиги ва ишкаланиб емирилиши чидамлилиги, хамда коррозиябардошлиги ортади. Айникса, майда ва ўртача деталлар (шестерня, поршен бармоклари, валлар ва бошқалар) ни цианлаш юқори самара беради. Суюқ мухитда цианлаш усули кенг таркалган. Таркиби50 % NaCN,3,5 % BaCl2, 15 % NaCl тузлардан иборат аралашма 500...6000С гача қиздирилганда углерод ва азот атомлари хосил қилиб парчаланади, ана шу фаол атомлар детал юзасига сингади. Тезкесар пўлатдан тайёрланган асбобларни пухталаш учун 25...40% NaCN, 20...45 % Na2CO3 ва 10...20 % NaCl таркибли аралашма му итида 500...6000С да 5...30 дақиқа давомида ишлов берилса, детал юзасининг 0,02...0,04 мм қалинлиги цианланади. Таркибида 0,4 % гача углероди бўлган углеродли ва махсус пўлатларга 6...10% NaCN, 80...84 %Ba Cl2, 10% гача NaCl таркибли тузлар аралашмасида 800...9500С ароратда, 1...6 соат давомида ишлов берилса, 0,5...1,5 мм юза қатлам углерод ва азотга туйинади. Бундай юқори ароратда цианланган деталлар тобланиб, сўнгра паст хароратда бўшатилади, юза қаттиқлиги 58...62 НRC га етади. Газ мухитида цианлаш (нитроцементация) жараёни 850...9000С хароратда, таркибида углерод ва азот бўлган газлар (масалан, 70...80 % табиий газ ва20...30% аммиак) му итида олиб борилади. 0,25...1 мм қатлам олиш учун 2...10 соат вақт сарфланади. Нитроцементитланган детал бевосита печдан тобланиб, 160...1800С да бўшатилади. Бўшатилган юзанинг қаттиқлиги 58-62 HRC га етади. Бу жараён мураккаб шаклли, тоб ташлашга мойил бўлган деталлар (шестернялар) учун кулланилганда самара беради. Download 92.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling