Кимматли когозлар бозори
Голландча кимошди савдоси
Download 208 Kb.
|
qimmatli qog\'ozlar bozori (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшалоқ кимошди савдолари
- Онкол бозорлари
Голландча кимошди савдоси. Савдоларни ўтказишнинг мазкур усулида харидорларнинг буюртмалари олдиндан жамланади, ундан кейин буюртмалар эмитент томонидан ёки унинг манфаатлари учун хизмат қилувчи воситачи томонидан сиртдан кўриб чиқилади. Ягона расмий нарх белгиланади, бу нарх харид қилиш учун тушган буюртмаларнинг нашрнинг бутунлай сотилиши имконини берувчи (ажратилиш нархи деб номланувчи) энг паст нархига тенг бўлади (яъни ушбу нарх ва ундан юқори нархдаги буюртмаларнинг суммаси нашрни бутунлай қоплайди). Бошқа вариантлар ҳам мавжуд, унда буюртмалар берилган нархлар билан қаноатлантирилади, ёки барча буюртмалар ўртача ўлчанган нарх билан қондирилади (бу нарх ажратилиш расмий нархидан юқори). Шу тариқа нашр бутунлай харид қилинади. Ўзбекистонда бундай усул давлат қисқа муддатли облигацияларининг бирламчи жойлаштирилиши бўйича кимошди савдоларини ўтазишда қўлланилади, бунда кимошди савдоларини ўтказиш механизмлари қуйидагича:
- Республика валюта биржаси томонидан харидорлар буюртмаларининг йиғилиши; - буюртмалар рўйхатини тузиш ва уни Молия вазирлигига тақдим этиш; Молия вазирлиги томонидан амалга ошириладиган харидорларнинг сиртқи баҳслашуви ва нархнинг пастки чегарасини белгилаш (буюртмаларининг нархи ажратилиш нархидан паст бўлган харидорларни ажратиб қўйиш); буюртмаларни қондириш. Қўшалоқ кимошди савдолари. Улар онкол бозорлари ва узлуксиз кимошди савдолари бозорларига бўлинади. Савдо-сотиқнинг мазкур усуллари Европа фонд бозорларида ишнинг қўшалоқ тартибини ташкил этиш учун қўлланилади: биржа савдолари бошлангунга қадар ҳамда уларнинг очилиши вақтида онкол бозори тизими бўйича буюртмалар жамғарилади ва қондирилади, сўнгра эса, узлуксиз кимошди савдоси амалга киради. Онкол бозорлари. Савдоларни олиб боришнинг бундай усулида харид қилиш ҳақида буюртмалар ва сотиш учун таклифлар жамланади, улар сўнгра нарх таклифлари, келиб тушиш кетмакетлиги ҳамда миадор бўйича тақсимланади. Кўрсатилган галма-галликда буюртмалар қаноатлантирилади. Бир-бирига мос тушган буюртмалар қиёсланади. Белгиланган қоидаларга кўра расмий курс – буюртмалар ва таклифларнинг энг кўп миқдорини қаноатлантириш мумкин бўлган нарх белгиланади. Ушбу буюртмалар қаноатлантирилганидан кейин қолган мавқелардан амалга оширилмаган буюртмалар ва таклифларнинг рўйхати шаклланади. Download 208 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling