Кимматли когозлар бозори


Қимматли қоғозлар алоҳида турларининг бозорлари


Download 103.5 Kb.
bet4/6
Sana19.04.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1362525
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори1

Қимматли қоғозлар алоҳида турларининг бозорлари

Фонд бойликларининг етарли даражада ривожланган бозори шароитида акциялар бозори, облигациялар бозори, депозит ва жамғарма сертификатлари бозори, векселлар бозори каби тўлиқ шаклланган қимматли қоғозларнинг алоҳида турлари бозорлари ҳақида сўз юритиш мумкин. Бу бозорларнинг ҳар бири умуман олинган қимматли қоғозлар бозорининг сегменти ҳисобланади ва алоҳида олиб қаралган мамлакатда ўзига хос хусусиятларга эга. Дунё миқёсида ва алоҳида мамлакат доирасида акциялар билан қилинган савдолар ҳажми қуйида келтирилган маълумотлар билан тавсифланади.
Ўзбекистонда амалда шаклланган қимматли қоғозлар айрим турлари бозорларининг ўзига хос хусусиятини қуйидаги тарзда таърифлаш мумкин.
Акциялар бозори. Биринчи галда, бу бирламчи бозор бўлиб, унда беш мингга яқин эмитентлар ва миллионлаб сармоядорлар - юридик ҳамда жисмоний шахслар иштирок этади. Эмитентлар бирбиридан ўзларининг катталиги жиҳатидан фарқ қилади. Ходимларининг сони 56 кишидан иборат бўлган, 500 минг сўмгача миқдорда низом жамғармасига эга бўлган кичик дорихонадан тортиб, то ишчилар сони бир неча минг кишини ташкил этадиган ва 70 млрд. сўмгача миқдорда низом жамғармасига эга бўлган энг йирик комбинатлар шулар жумласидандир. Акциялар бозори асосан давлат корхоналари негизида барпо этилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича қилинадиган операциялар билан борлиқ. Бу биржадан ташқари бозордир, чунки фонд биржасидаги листинг тадбиридан фақат бир нечагина компаниялар ўтган, холос. Бу бозорда хорижий сармоядорларнинг иштирок этишига рухсат
Давлат облигациялари бозори. Фонд бозорининг мазкур сегменти битимлари бўйича айланмалар бир йилда бир неча ўнлаб миллиардгача етади. Ушбу бозорга товарни битта шахс давлат чиқаради. Харидорлар бу ерда жуда кўп юз минглабни ташкил этади. Бу бирламчи ва иккиламчи бозор бўлиб, фақат биржа бозоридир. Унда фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари иштирок этиши мумкин. Операциялар фақат бир жойда – Республика валюта биржасининг фонд бўлимида амалга оширилади. Сармоядорлар мазкур бозорда облигацияларни фақат дилерлар орқали сотиб олиши мумкин. Дилерлар вазифасини, одатда, банклар бажаради. Давлат қимматли қоғозларни сўндирилишининг кафолатини таъминлайди, шунинг учун бу бозор энг ликвидли саналади. Давлат облигациялари бозори Молия вазирлиги томонидан тартибга солинади, қимматли қоғозларни жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши ва улар нархининг тўланиши Марказий банк ёрдамида амалга оширилади. Бу бозорнинг афзаллиги шундаки, унда транзакцияларга хизмат кўрсатувчи ўзаро боғланган савдо, депозитар ва ҳисоб-китоб тизимлари мавжуд.

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling