Кимматли когозлар бозори


Корхоналар облигациялари бозори


Download 103.5 Kb.
bet5/6
Sana19.04.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1362525
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори1

Корхоналар облигациялари бозори. Бу нисбатан ёш бозор бўлиб, унинг ҳажми анча кичик, чунки унда фақат бир неча эмитентлар ўзларининг облигацияларини муомалага чиқаради. Мазкур қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори ҳозиргача ривожланмаган. Ушбу бозорда фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари иштирок этади. Корхоналар облигациялари биржадан ташқари бозорда ҳам, фонд биржаларида ҳам сотилиши ва харид қилиниши мумкин.
Банкларнинг депозит ва жамғарма сертификатлари бозори. Бу бозор унча катта бўлмаган, бир йил давомида борйўри ярим млрд. сўмни ташкил этадиган айланма маблаглари билан тавсифланади. Бу ерда қимматли қоғозларнинг эмитентлари тижорат банкларидир. Уларнинг сони бир нечагина, холос. Сармоядорлар юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар бир неча мингтани ташкил этади. Банк сертификатларининг иккиламчи бозори йўқ. Давлат мазкур бозорда тартибга солувчи сифатида иштирок этади. Бу биржадан ташқари бозордир. Депозит ва жамғарма сертификатларининг бозори Марказий банк томонидан тартибга солинади.
Иқтисодий адабиётда бозорларнинг бошқача таснифланиши ҳам кўриб чиқилади, жумладан:

  • муддатлар бўйичақисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ
    муддатли ва муддатсиз қимматли қоғозлар бозорлари;

  • эмиссияда давлатнинг иштироки бўйича давлат қимматли
    қоғозлари бозорлари ва корхоналар қимматли қоғозлари бозорлари;

  • эмитентларнинг келиб чиқишига кўра янги ташкил этилган
    акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозлари бозорлари ва хусусийлаштирилган давлат корхоналари негизида барпо этилган акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларининг бозорлари;

  • тармоқлар, ҳудудий тамойил бўйича ва ҳ.к.
    Ўзбекистонда, масалан, 90-йилларнинг бошида бутун фонд бозори иккита таркибий қисм: тижорат банклари акциялари бозори ва янги ташкил этилган кўп ихтисосли акциядорлик жамиятлари акциялари бозорининг йиғиндисини ўзида намоён қилди.

4. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари
Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари, булар эмитентлар, сармоядорлар, инвестиция муассасалари, шунингдек, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), давлат томонидан вакил этилган қимматли қоғозлар бозори фаолиятини назорат қилиш идоралари. Фонд бозорининг барча иштирокчиларини профессионал, нопрофессионал ҳамда давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш идораларига бўлиш мумкин.

Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling