Кимматли когозлар бозори


қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлари


Download 103.5 Kb.
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1362525
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кимматли когозлар бозори1

қимматли қоғозларнинг бирламчи ва иккиламчи бозорлари

Фонд бозорини бирламчи ва иккиламчи бўлакларга ажратиш амалиёт учун муҳим аҳамиятга эга,
қимматли қоғозларнинг бирламчи бозори бу қимматли қоғозлар эмиссиясини ва бирламчи жойлаштирилишини амалга ошириш, яъни қимматли қоғозларни эмитент ёки унинг вакили томонидан дастлабки сармоядорга сотиш бозоридир. Эмитент томонидан қимматли қоғозларнинг такрорий чиқарилиши (масалан, устав фондини ошириш мақсадида) ёки иккиламчи эмиссияси ҳам бирламчи бозор доирасига киради. Бирламчи бозорнинг энг муҳим тавсифи, эмитентлар томонидан ахборотнинг ошкор этилишидир. Бунда эмитент ҳақида тўлиқ маълумотлар бериладиган эмиссия проспектини ёки қимматли қоғозларни муомалага чиқариш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишдан тортиб, то фонд бозори соҳасида назорат вазифаларини амалга оширувчи махсус давлат идораларига тақдим этиладиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақидаги ҳисоботгача ошкор этилади. қимматли қоғозларнинг бирламчи сотилиши оммавий ахборот воситаларида эмитент тўғрисидаги маълумотларни эълон қилган ҳолда қимматли қоғозларни харид қилишни очиқ таклиф этиш шаклида (исталган имкониятли сармоядор учун) ҳамда ёпиқ обуна шаклида фақат тегишли давлат бошқаруви идорасига маълум қилган ҳолда қимматли қоғозларни шахсларнинг чекланган доираси ўртасида жойлаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг иххиламчи бозори – бу илгари чиқарилган ва ҳеч бўлмаганда бир марта харид қилинган қимматли қоғозлар олди-сотдиси (муомаласа) амалга ошириладиган бозордир. Айнан қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг ривожланиш даражасига қараб, ушбу мамлакатда қимматли қоғозлар бозорининг тараққий этиш даражаси тўғрисида мулоҳаза юритиш мумкин. Иккиламчи бозорнинг асосий кўрсаткичларидан бири ликвидлилик ҳисобланади. Бозорнинг ликвидлилиги – бу маълум вақт оралиғида бозор нархларининг кам миқдорда ўзгариб тургани ҳолда қимматли қоғозларнинг катта қисмини юқори суръатда айланишини таъминлаш имкониятидир.
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар ўртасидаги ўзаро муносабат иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлигига, фонд бозорининг шаклланганлигига, унинг "ёши"га, шунингдек, муомалада бўлган қимматли қоғозлар ҳар хил турларининг гаркибига (структурасига) боғлиқ. Масалан, иқтисодиёти нисбатан барқарор бўлган, қимматли қоғозлар бозорининг тарихи эса, бир неча юз йилларни қамраб олган ривожланган капиталистик мамлакатларда қимматли қоғозларнинг деярли барча турлари бўйича иккиламчи савдо устун туради, Бирламчи бозордаги қимматли қотозлар айланмаси ушбу мамлакатларда иккиламчи бозор айланмасининг 5-10 фоизини ташкил этади, холос. Одатда кўпчилик ривожланган мамлакатлар фонд биржаларида қимматли қоғозларнинг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилмайди, шунинг учун у ерларда узоқ муомала муддатига эга бўлган қимматли қоғозлар баҳоланади.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling