Кириш Адабиётлар шархи
Download 45.2 Kb.
|
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Самбред-254»
- «Лучафэрул»
«HS-8506» (МПК-8506) – молдавия дала экинлари илмий-текшириш институтининг селекция йўли билан олинган дурагай хисобланади. 2002 йилдан Тошкент ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган ерларида асосий экин сифатида Давлат реестрига киритилган. Ўсув даври 100-115 кун. Ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 21,6-27,6 центнерни ташкил этади. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 48,9-52,0%
«Самбред-254» - Американинг селекцион дурагайи бўлиб, 2003 йилдан асосий экин сифатида Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсув даври 102-105 кун. Ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 20,4-30,2 центнерни ташкил этади. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 63,6-27,6%. «Лучафэрул» - Молдавия дала экинлари илмий-текшириш институтининг селекция йўли билан олган дурагайини 2003 йилдан асосий экин сифатида Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ўсув даври 110-115 кун. Ўртача дон ҳосилдорлиги гектаридан 21,6-27,6 центнерни ташкил этади. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 50,0-52,0%га тенг. «Красотка»нави Францияда селекция йўли билан олинган дурагай бўлиб, 2004 йилдан Тошкент вилоятининг суғориладиган ерларида асосий экин сифатида Давлат реестрига киритилган. Эртапишар дурагайнинг ўсув даври ўртача 77-90 кунни ташкил этади. Ўртача дон ҳосилдорлиги 29,6-31,2 центнерга тенг. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 60,0-65,0% бўлиб, дурагайни бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин сифатида экиш мумкин. «Жахонгир»нави Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида яратилган. 2006 йилдан Давлат реестрига киритилган. Ўртапишар нав Тошкент вилоятида 98-108 кунда пишиб етилади. Унинг ўртача ҳосилдорлиги синов йилларида гектаридан 22,2-28,0 центнерни, донидаги ёғ миқдори 58%, оқсил миқдори эса 19% ни ташкил этади. Ўзбекистон шароитида кунгабоқарнинг эртапишар навларидан такрорий экин сифатида буғдойдан кейин экилиб, ўртача гектарига 12-25 центнер ҳосил олиш мумкин. Шунда фермер хўжаликлари икки, яъни буғдой ва кунгабоқар ҳосилини олиб иқтисодий томондан катта фойда олишлари мумкин. Download 45.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling