Кириш Адабиётлар шархи


Кунгабоқар экишга тайёрлаш


Download 45.2 Kb.
bet5/11
Sana18.06.2023
Hajmi45.2 Kb.
#1581415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш

Кунгабоқар экишга тайёрлаш. Республикамизда кунгабоқар экишга ерни тайёрлаш икки усулда олиб борилади.

  1. Кузги бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин сифатида кунгабоқарни экишга ер тайёрлаш.

  2. Асосий экин сифатида эрта баҳорда кунгабоқар экишга ер тайёрлаш.

Такрорий экин сифатида экишга ер тайёрлаш. Бошоқли экинлар ўриб-йиғиб олингандан сўнг, кунгабоқар экиладиган тупроқнинг табиий намлиги етишмаганда гектарига 600-700м3 меъёрида суғорилади. Сув катта миқдорда очилади ва дала охирига етиб бориши билан тўхтатилади. Ер етилиши билан ўсимлик учун мўлжалланган фосфор ва калий ўғитларининг барчаси шудгордан олдин солинади. Экин майдони 30-35 см чуқурликда ҳайдалади, кейин борона ва мола қилинади, шунда тупроқ экишга тайёр бўлади.
Эрта бахорда кунгабоқар экишга ер тайёрлаш. Кузда ерни шудгорлашдан олдин тупроққа фосфор ва калий ўғитларининг йиллик миқдори берилади. Сўнгра ерлар ноябр ойининг 20 кунигача 30-35 см чуқурликда шудгор қилинади. Бахорда (март ойининг охирги декадасида) тупроқда нам сақлаш мақсадида борона қилинади. Экиш олдидан эса (март ойининг охирги ва апрел ойининг бошларида) ерлар мола билан бостирилади.
Алмашлаб экиш. Кунгабоқар экилган далага яна кунгабоқар экиш учун орадан қанча вақт ўтганлигини, ўтмишдош экин турини хисобга олиш зарур. Кунгабоқар учун энг яхши ўтмишдош экин кузги бошоқли дон экинлари (буғдой, арпа), силос ва дон учун экилган маккажўхори ҳисобланади.
Кунгабоқар экилган далага 3-4 йилдан кейингина қайта экилиши лозим. Бунинг натижасида тупроқда узоқ муддат сақланиб қоладиган касаллик қўзғатувчи замбуруғлар: шумғия, оқ ва кулранг чириш, сохта ун шудринг нобуд бўлади.
Кунгабоқар уруғини экиш. Кунгабоқарнинг экилаётган навлари Давлат стандарт талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт. Эртапишар навларнинг 1000 дона уруғи вазни 60 граммдан кам бўлмаслиги керак. Кунгабоқар уруғи махсус агрегатлар ёрдамида ёки қўлда тозаланади. Уруғнинг унувчанлиги 95% дан кам бўлмаслиги шарт. Уруғни экишдан олдин қуёш нурларига ёйиб қиздирилса, уруғ тез ва текис униб чиқади.
Кунгабоқар ўсимлиги вегетация даврида бир қатор зараркунандалар ва касалликлар билан зарарланади. Шунинг учун кунгабоқар уруғини экишга тайёрлашни асосий ҳисобланади. Витарос 4 л, Максим 2 л, ГМК (гумат натрий 1,5 кг к 1 к,0 кг минг купорос), Браноток 6,0 кг каби кимёвий препаратларнинг бири билан 1 тонна уруғ экишдан олдин дориланади.
Кунгабоқар уруғи экиш олдидан тупроқнинг юза қатламида харорат 10-120С га етганда март ойининг охирида ёки апрел ойининг бошларида, таркорий экинлар сифатида эса кузги бошоқли дон экинларидан кейин июн ойининг ўрталарида экилиши керак. Экиш олдидан тупроқдаги намликни сақлаш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида борона ва мола бостирилади.

Download 45.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling