Кириш Адабиётлар шархи
Download 45.2 Kb.
|
Кунгабоқар зараркунандаларига қарши кимёвий препаратларни қўллаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кунгабоқарнинг районлашган навлари.
Биологик хусусиятлари. Кунгабоқар иссиқсевар ўсимлик. Ниҳолларининг тўлиқ униб чиқиши учун ҳарорат 5-60 С, ёғ берувчи навлари учун эса 8-90 С бўлиши керак. Ниҳоллари асосан экилгандан сўнг 9-15 кундан сўнг униб чиқади. Улар 5-60 С совуққа чидай олади. Бундан ортиқ совуқ бўлса, ўсимликнинг ўсиш нуқтаси зарарланади. Кўнгабоқарнинг яхши ўсиб ривожланиши учун оптимал ҳарорат 20-230 С бўлиши керак. Ниҳоллар униб чиққандан 3-7 хафта ўтгандан сўнг ўсимликларда саватчалар пайдо бўла бошлайди. Тезпишар навларида ниҳоллар униб чиққанидан 25-30 кун кейин, ўртапишар навларида 30-36 кун кейин, кечпишар навларида 36-45 кун кейин саватчалар пайдо бўлади. Битта саватчанинг гуллаши одатда 8-10 кун, барча майдонларда эса 2-3 хафта давом этади. Дастлаб саватча гардишида жойлашган гул тилчалари, сўнгра трубкасимонлари очилади. Трубкасимон гуллари саватча четидан ўртасига қараб очилиб боради. Чангчилари уруғига нисбатан бир кун олдин етилиб ёрилади ва бу ҳол саватчанинг ўз-ўзини чанглатишга қийинчилик туғдиради.
Кунгабоқарнинг умумий вегетацион даври: тезпишар навларида 70-90 кун, ўртапишар навларида 90-125 кун, кечпишар навларида 125 кунни ташкил қилади. Кунгабоқар ёруғсевар ўсимлик. Кўчат қалин бўлса саватчалари майдалашади ва уруғи 40-50% гача пуч бўлиши мумкин. Мой учун экиладиган кунгабоқарнинг пояси ингичкароқ бўлиб, бўйи 1,5-2,5 м ва саватчасининг диаметри 15-25 см.ни ташкил этади. 1000 дона уруғи оғирлиги 35-80 г., ёғлилиги 35-60%. Мағизи пўстигача тўлиқ бўлади. Кунгабоқарнинг чақиладиган навларининг пояси яхши ривожланган, бақувват, саватчалари йирик бўлиб, диаметри 35-40см, 1000 та уруғ оғирлиги 60-80 гр., ёғлилиги 50-56%. Мағизи пўстининг ярмигача бўлади. Кунгабоқарнинг районлашган навлари. Республикамизда кунгабоқарнинг «HS-8506» (МПК-8506), «Самбред 254», «Лучафорул», «Красотка» ва «Жахонгир» навлари районлаштирилган. Кунгабокар мойи-оқиш сариқ рангли, тиниқ ярим қурийдиган мойдир. Кунгабоқар мойи маргарин, майонез, балиқ ва сабзавот консервалари, қандолат маҳсулотлари, совун, лак-бўёқ тайёрлашда ишлатилади. Мой олингандан кейин қоладиган чиқиндилари - шрот ва кунжара чорва молларига юқори сифатли озуқадир. Кунжара таркибида 5-7%, шротда эса 1% мой ва 33-35% оқсил бўлади. Download 45.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling