Кириш. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 35.88 Kb.
|
1 2
Bog'liqIqtisodiyot мавзу режаси асосий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти.
Кириш. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги. Олий таълим тизимида таълим сифатига бўлган эътибор бугунги кунда асосий мақсад бўлиб турибди. Бунинг натижасида олий ўқув юрларида таҳсил олаётган ёшларимизнинг билим ва тафаккурларини ошириш, маънан етук инсон қилиб тарбиялаш, тез ўзгарувчан бўлган меҳнат бозорида рақобатбардош, сифатли ва малакали кадрлар тайёрлаш олий ўқув юртларини сифатли таълимга қаратилган чора-тадбирларини такомиллаштириш ва уларни Халқаро таълим стандартлари асосида ўқитишлари заруриятини келтириб чиқаради. Бунда ривожланган давлатлар олий ўқув юртларининг тажрибалари асқотади. Кўплаб ривожланган давлатларнинг олий ўқув юртлари ютуқларининг гаровлари бу-сифатли таълимга қаратилганлиги. Уларнинг ўқув дастурлари кредит-модул тизимига асосланган бўлиб, бу борада анчагина тажрибаларга эгадирлар. Сўнги йилларда сифатли таълимга қаратилган ислохатлар натижасида мамлакатимиз олий таълим тизимида ҳам салмоқли ишлар олиб борилди. Мамлакатимиз раҳбарининг 2019-йил 8 октябрдаги фармони “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсияси тузиш тузиш тўғриси” да1 назарда тутилган ишлар ҳамда Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказиш тўғрисидаги”даги 2қарорларининг ижросида, мамлакатимиз олий ўқув юртлари Европа кредит-модул тизимига ўтказилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонига кўра, “...Олий таълимдан кейинги таълим институтларида тўлов-грант асосида ўқишни ташкил этиш, олий таълим муассасалари қошида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда факультетлар ташкил этиш, ривожланган мамлакатларда ўз самарасини берган «Дуал таълим» дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, халқаро таълим тизими орқали электротехника саноати тармоғидаги илғор йўналишларга ҳар йилда соҳада фаолият юритаётган 20 тадан мутахассисларнинг хорижий таълим ва бошқа ташкилотларда халқаро таълим дастурлари орқали ўқишини тизимли ташкил этиш, Олий таълим тизимида масофавий таълим шаклини жорий этиш орқали ёшларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш”3 вазифалари қўйилган. Тадқиқотимизда шу кунларгача мамлакатимиз олий таълим тизимида қўлланиб келаётган таълим стандартлари замон талабларига мос келмаслиги, талабаларимизга берилаётган таълим сифатлари, кутубхоналарда ҳам замонавий адабиётлар этарли эмаслиги ва таълимда шаффофликни таъминланмаганлиги янги Халқаро таълим стандартларига асосланган таълим стандартларига зарурат борлиги сабабли бу мавзуда тадқиқот ишларини олиб борилишига ва мавзунинг долзарблигига сабаб бўлди. Хорижий стандартларни жорий этилиши олий ўқув юртларини миллий ҳамда жахон рейтингида юқорига кўтарилишида асос бўлиб хизмат қилмоқда. Хозирда бу жорий қилинган стандартларни такомиллаштириш натижасида таълим сифатини ошириб жахон олий ўқув юртлари битирувчилари билан бемалол беллаша оладиган кадрларни тайёрлашимиз мумкин бўлади. Янги таълим стандартларимизни қўлланишида ва уни янада такомиллаштириш бўйича ишларнинг этарлича ташкил қилинмаганлиги ва уларни тўлдириш мақсадида таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот объекти. Мамлкатмизда фаолият юритаётган махаллий ва хорижий олий таълим юрталари фаолияти ва ўқув жараёнлари ҳисобланади. Download 35.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling