Кириш. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 35.88 Kb.
bet2/2
Sana04.02.2023
Hajmi35.88 Kb.
#1157554
TuriДиссертация
1   2
Bog'liq
Iqtisodiyot мавзу режаси асосий

Тадқиқот предмети. Мамлкатимизда фаолият юритаётган махаллий ва хорижий олий таълим юрталарида қўлланилаётган таълим стандарталари ва таълим сифати бўйича муносбатлар ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари.Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимига хорижий таълим стандартларини жорий қилишни такомиллаштириш борасида бир қанча таклифларни олға суриб,таълим тизимига хорижий стандартларни жорий қилишнинг мохияти ва зарарулиги борасида Халқаро таълим стандартлари асосидаги таълим стандартининг нақадар мухимлиги,Ўзбекистонда таълм тизмиини такомиллаштириш бўйича нормати-хуқуқий хужжатларнинг бугунги кунги холатларини тахлили, ривожланган мамлакатлардаги Олий таълим тизмидаги стандартлар ва уларни жорий қилиш масалаларида уларнинг таълимдага тажрибаларини ўрганиш ва жорий қилиш,Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртларининг таълим стандарталари холати, уларнинг эришган ютуқлари ва долзарб камчиликларини таҳлил қилиш, хорижий таълим стандартларини жорий қилиш жараёнида таълим муассасаларини стандартларга мослашувчанлиги холатини таҳлили ва унага таъсир қилувчи омиллар нималардан иборат эканлиги ва уларни бартараф этиш чоралари, хорижий таълим стандарталарини жорий қилишда хорижий таълим муассасаларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланиш, кредитларни жорий қилиш орқали таълимни бахолаш ва олинган кредитларни тан олиш, Олий ўвув юрларига хорижий таълим стандартларини жорий қилишни такаомиллаштириш бўйича
ълим стандартлари”ни ишлаб чиқиш жараёнида эътиборга олинмади. Натижада мамлакатимиз таълим тизими халқаро таълим стандартларидан анча ортда қолди.
Таълим соҳасига оид стандартларни тайёрлаш ва амалиётга тадбиқ қилиш билан боғлиқ масалаларга жиддий эътибор бермаганлигимиз сабабли, ўтган даврда таълимга оид қабул қилинган қонунлар ва давлат таълим стандартларидан аниқ натижаларга эришда қийинчиликлар пайдо бўлди. Шу сабабли, мамлакатимизда давлат таълим стандартлари 2015-2017 йилларда яна ўзгартиришга тўғри келди. Аммо бу ўзгартиришлар ҳам кўплаб ривожланган давлатлар фойдаланаётган 20ўн бир йилда ишлаб чиқилган янги халқаро стандартларга тўғри келмайди. Бу ишлаб чиқилган стандартлар таълим сифати, кетма-кетлиги, давомийлиги ва узлуксизлигига жиддий таъсир кўрсатди
Бу ишлаб чиқилган стандартлар таълим тизимимизнинг халқаро таълим стандартига мослашмагани, интеграциялашмагани сабабли яна кўплаб муаммо ва камчиликлар юзага келди. 
Авваламбор , ХТКС (2011) учта классификацияга эга бўлиб, улар таълим даража ва дастурлари классификацияси (ТДДК), таълим малакалари классификацияси (ТМК), таълим соҳаси ва мутахассисликлар классификацияси (ТСМК), деб номланади. Мана шу учта классификация, ривожланган мамлакатларда тан олинган ва юқори самара бериб келаётган, халқаро таълим стандартининг асоси сифатида ишлаб келмоқда.
Бизнинг таълим тизимимиз шу кунга қадар таълим даража ва дастурлари классификацияси (ТДДК) ишлаб чиқилмаган эди. ХТКСда бизнинг таълим стандартларимиздан фарқли бўлиб, таълим тизимини мактабгача таълимдан докторантурагача бўлган 8 даражага ажратилади. Таълим тизимини даражаларга ажратилиши натижасида таълим сифатини яхшиланади. Чунки ҳар қандай таълим даражасининг дастурларида аниқ талаблар, мақсадлар, унинг давомийлиги, кутиладиган натижалар ва ҳар бир босқични битирганда қандай билимга эга бўлишнинг стандарт даражаси белгиланади.
ХТКС (20ўн бир) асосан ҳар бир таълим даражаси учун таълим дастурлари ва уларга мос равишда малака талаблари ишлаб чиқилиши таълим сифатининг ошишига сабаб бўлади. Таълим тизимини даражаларга ажратиш унинг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини таъминлайди. Бу тушунча ва тамойиллар халқаро таълим классификациясининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, бизда, ана шу даражаларга ажратилган классификация йўқлиги учун бизнинг таълим сифатимизнинг пасайишига олиб келди.
Тизимда мавжуд бўлган таълим тизимини ривожланишига тўсиқ бўлиб турган муаммолардан яна бири, давлат таълим стандартларининг ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган Халқаро таълим стандартлари классификациясига (ХТКС) мос келмаслиги. Халқаро стандартда таълим соҳасининг барча босқичларига оид меъёрлар аслида қандай бўлиши, қандай тарзда бўлса, юқори натижаларга эришиш мумкинлиги аниқ ва равшан белгилаб берилган. Лекин бизнинг таълим тизимимизда шу кунгача бу меъёрлар кўзда тутилмаган эди.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан шуни кўриш мумкинки, миллий таълим стандартларимиз, ўз ижтимоий, иқтисодий ва маданий хусусиятларига эга бўлган алоҳида олинган айрим давлатлар тажрибасига эмас, балки Халқаро таълим классификацияси стандартига (ХТКС) асосланган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шу тартибда иш кўрилсагина халқаро стандартлари талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашимиз мумкин бўлади.
Яна бир сабаб, бу – мамлакатимизда ривожланган давлатлар стандартига мослашган таълим малакалари классификацияси тўлақонли эмас ва эски маълумотларга асосланган бўлиб, ундан бугунги кунда фойдаланиш аниқ натижалар бермайди. Олий таълим битирувчиларига бериладиган дипломларда касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, халқаро талабларга мувофиқ тегишли малака, таълим даражалари, касби, ихтисослиги ва бошқалар кўрсатилмаяпти. Натижада дипломларимиз ривожланаган давлатлар томонидан тан олинмай келинмоқда.
Юртимиз таълим тизимига таълим малакалари классификациясини жорий этиш ва ундан фойдаланиш, янги таълим стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим ва касбга оид дастурларини тузишда муҳим аҳамиятга эга. Таълим малакалари классификацияси нинг яна бир аҳамиятли томони, таълим тизими билан меҳнат бозорини ўзаро боғловчи муҳим восита ҳисобланади. Кадрларни синовдан ўтказада аттестация ва сертификациядан ўтказувчи идоралар ҳам шу асосда иш кўришади.
Давлатимиздаги 1997 йилда қабул қилинган таълим классификаторидан фойдаланиб, 300 дан ортиқ бакалавр ва 600 дан ортиқ магистр тайёрланади. Бундай кам профилли мутахассисларни тайёрлаш шиддат билан ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига жавоб бера олмайди, бу иқтисодий жиҳатдан давлат учун фойдали бўлмайди. Олий ўқув юртини битирган кадрлар ўз йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича иш топиши қийин бўлмоқда, чунки меҳнат бозорида кенг профилли мутахассисларга бўлган талаб доимо юқори.
Ривожланган давлатларнинг амалиётида 2013 йилда ишлаб чиқилган таълим соҳаси ва мутахассисликлар классификациясининг янги халқаро стандарти ишлатилмоқда ва 80 га яқин ихтисослашган соҳада кенг профилли мутахассис кадрлар тайёрлаш имкони мавжуд. Шу муносабат билан янги халқаро стандарт асосида унга мослашган ўзимизнинг таълим соҳамиз ва мутахассисликлар классификацияси жорий этилиши, ҳозир тайёрланаётган 900дан ортиқ тор ихтисосликлардан қайси бири бугунги кунда зарурлигини аниқлаб, замон талабига мосларини қолдириш мақсадга мувофиқдир.
Бугун олий таълим тизимининг жахонда кенг тажрибадан ўтган халқаро таълим стандартларига тўла мос келмаслиги ва интеграциянинг йўқлиги, тайёрланаётган мутахассис кадрлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Таълим тизимимиздаги қўлланиб келинган давлат таълим стандартида таълимнинг мураккаблиги, кредит диапазони ва турли ихтисосликдаги мутахассисларни тайёрлашнинг хусусиятлари эътиборга олинмай, икки босқичли олий таълим тизими (бакалавриат ва магистратура) киритилган, холос. Лекин , халқаро таълим стандартларида икки босқичли олий таълимдан ташқари, магистр даражасида мутахассис тайёрловчи бир босқичли олий таълим тизими ҳам мавжуд. Бизда бу жараён инобатга олинмаган. 
Таълим тизимининг ўрта бўғини ҳисобланган мактаб таълимидаги айрим муаммоларни бартараф этилмаганлиги ва халқаро стандартларга мослаштирилмаганлиги бевосита олий таълим тизимига ҳам таъсир қилмоқда. Бугунги кунда ўн бир йиллик умумий ўрта таълим мактабларидаги икки босқичли таълимда (бир-тўртинчи, беш-ўн бирчи синфлар) ҳар бир босқичга яраша замон талабларига мос меъёрлар ишлаб чиқилмаган. Бошқача айтганда, ҳар бир ўқув босқичига алоҳида таълим дастурлари ва аниқ малакавий талаблар халқаро стандарт даражасида кўриб чиқилмаган. Шунга қараб, ҳар бир босқичда ўқув жараёни, мазмуни, ўқитиладиган фанлар сони, мақсади, вазифалари, қайси босқичда ва қайси синфда қандай билим бериш кераклигини аниқлаш имкони мавжуд. Аммо бу усулда ўқитиш бугунги ўн бир йиллик таълимда назарда тутилмаган.
Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, ўн -ўн бирчи синфларда ўтиладиган ҳамма фанлар бўйича таянч ва ихтисослаштирилган икки турдаги стандартлашган дастурлар яратиш бугунги кун талабидир. Сабаби, бу мактабларда ихтисослашган синфлар очилиши ва ташкил қилишда муҳим масаладир.
Халқаро стандартларга кўра ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилишда асосий талаб уларнинг ёши бирдан бир талабдир. Халқаро таълим стандартига кўра, болаларни беш-етти ёшдан мактабга қабул қилиш учун болаларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланганини эътиборга олинади. Улар беш ёшга тўлган ва етти ёшдан ошмаган бўлишсалар бўлди. Бизда бу жараёнгаўзгачароқ тарзда ёндашилади, таълим тўғрисидаги янги қонунимизда болалар фақатгина етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Ушбу халқаро амалиёт жорий этилиши болаларнинг таълим даргоҳига эртароқ қабул қилиниши ва билимларни ўзлаштиришига замин яратади. Болаларни беш-етти ёшдан мактабга қабул қилиш масаласида жиддий баҳслар пайдо бўлиши табиий..
Кўплаб давлатларида 9 йиллик таянч ўрта мактабларда таълим мажбурий бўлиб, ўқишни давом эттиришга мойиллиги йўқ ёки паст, лекин ҳунар-техникага қизиқиши бўлган ёшларга касб танлашларига ва касб-ҳунар мактабларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иш жойида касб-ҳунар ўрганишига қилиб берилади. Айрим ўқувчилар ўн -ўн бирчи синфда ўқишни давом эттириш билан бирга мактабдан ташқари вақтда касб-ҳунар мактабларининг ишлаб-чиқариш корхоналарида ёки ташкилотларда жойлашган ўқув базаларида касб-ҳунар ўрганади (дуал тизим асосида). Қолган ўқувчилар умумий ўрта мактабларнинг ихтисослашган синфларини битириб, ОТМ ва техникумларда ўқишни давом эттиради. Битирувчиларнинг бир қисми – олий ўқув юртларига ўқишга кира олмаганлар ёки ўқишни давом эттирмаганлар касб-ҳунар билим юртларида ўзлари қизиққан касбни эгаллаб, меҳнат бозорига чиқишади ва шу билан бирга касбини такомиллаштириши, ишдан ажралмаган ҳолда меҳнат бозори талабига қараб қўшимча касбларни эгаллаши мумкин. 
Қўшма (дуал) тизими ўзига хос талаблари мавжуд бўлиб, ўн -ўн бирчи синфда ўқиш мактабда ўтилади, ҳунар ўрганиш касб-ҳунар мактабини ўқув базасида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тўғридан-тўғри иш жойида ўрганилади., умумий ўрта мактабни тугатгани ҳақида алоҳида аттестат, касб-ҳунар мактабини битириб, касб эгаллагани тўғрисида алоҳида гувоҳнома берилиши шарт. Агар ўқувчи бу талабларни бажармаслиги таълим сифатига жиддий таъсир қилади ва малакали ишчи кадрлар тайёрлашнинг ёмонлашувига олиб келади. Европа давлатларининг тажрибасига кўра, тўққизинчи ёки ўн биринчи синфни битирувчи ўқувчилар, касб-ҳунар мактаблари ва билим юртларига, тўғридан-тўғри танлов имтихонларисиз қабул қилинади. Бундан ташқари, касб-ҳунарга ўргатиш уларда мутлақо бепул, доимий иш ўрнида ишловчи ходимларнинг 60-70 фоиз ойлик маошига тенг маблағ бериш тизими жорий қилинган.
рни такомиллаштиришига эришишимиз мумкин.

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон электрон манба: lex.uz

2 Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги 824-сон қарорига1-ИЛОВА Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида электрон манба: lex.uz

3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони.




Download 35.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling