Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги


Download 93.08 Kb.
bet2/5
Sana14.11.2023
Hajmi93.08 Kb.
#1772285
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Кириш. 01.04.2021

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг II. «Энергетика, энергия ва ресурстежамкорлик» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ғўзапояларни майдалаш ва улардан органик ўғит сифатида фойдаланиш масалалари ва майдалаш воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи қисмлари параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлар R.A. Kepner, R.Bainer, E.L.Barger (АҚШ) ва бошқа олимлар томонидан олиб борилган.
Ушбу йўналишда республикамизда Е.Вяловский, Д.А.Сабинин, Ф.А. Скрябин, А.А.Яшева, Г.И.Яровенко, А.Г.Шалимов, А.М.Капланов, М.С.Ганиев, Н.А.Куламетов, Б.М.Иминджанов, Ф.М.Маматов ва бошқа олимлар илмий-тадқиқот ишларни олиб боришган.
Ғўзапояларни майдалаб далага сочадиган ва ғалла экадиган воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи қисмлари параметрларини асослаш бўйича чет эл олимлари томонидан тадқиқотлар олиб борилмаган чунки чет элда ғўза қатор орасига бўғдой экиш технологияси ва уни амалга оширадиган техника воситалари мавжуд эмас.м Ушбу йўналишда республикамизда Ф.Н.Муродов, А.Ч.Эргашев, С.М.Муминов, М.Н.Олмасов, Д.К.Абдиева ва бошқа олимлар илмий-тадқиқот ишларни олиб боришган.
Кўрсатилган тадқиқотлар натижалари асосида ғўзапояларни майдалаб далага сочиш учун яратилган машина ва қурилмалар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муайян ижобий натижаларга эришилган ҳолда қўлланиб келинмоқда. Аммо бу тадқиқотларда Ғўзапояларни майдалаб далага сочадиган ва ғалла экадиган воситаларини ихчам ва қулай самарали ишчи қисмга эга бўлган агрегатларни яратиш масалалари етарли даражада ўрганилмаган.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг А-3-065-2015Республикамиз фермер хўжаликларида пахта - буғдой, буғдой (арпа)-чорва озуқа экинлари, буғдой-сабзавот (картошка) ва полиз экинлари алмашлаб экиш тизимларида ҳамда интенсив боғ ва токзорлар қаторлар орасига янги сув – энергия – ресурстежамкор технологияларни ва уларни амалга оширадиган техника воситаларини яратиб ва жорий қилиб йилига 1,5-2,0 маротаба юқори, арзон, сифатли ҳосил етиштириб, фермерликни ривожлантириш” (2015-2017) мавзусидаги илмий лойиҳалар доирасида бажарилган.

Download 93.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling