Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Download 93.08 Kb.
|
2. Кириш. 01.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги изланишларнинг замонавий услуб ва воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, пуштадаги ғўзапояларни ковлаб олмасдан ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмнинг параметрларини назарий тадқиқ этишда олий математика, назарий ва деҳқончилик механикасининг асосий қонун-қоидаларига асослаганлиги, назарий ва экспериментал тадқиқотларнинг ўзаро адекватлиги, ишлаб чиқилган ишчи қисм дала синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти пуштадаги ғўзапояларни ковлаб олмасдан ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмнинг талаб даражасидаги иш сифатини таъминлайдиган параметрлари асосланганлиги ҳамда олинган математик моделлар ва аналитик боғланишларни бошқа шунга ўхшаш ишчи қисмларнинг параметрларини асослашда қўлланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган ишчи қисм ўрнатилган агрегат қўлланилганда пуштадаги ғўзапояларни ковлаб олмасдан ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклаш технологик жараёни сифатли бажарилишини таъминланиши, ёнилғи ва умумий харажатларнинг камайиши ва иқтисодий самарадорликка эришилганлиги билан изоҳланади Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Агрегатнинг пуштадаги ғўзапояларни ковлаб олмасдан ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида: пуштадаги ғўзапояларни ковлаб олмасдан ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмли агрегатга дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган (ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сонли маълумотномаси). Натижада ғўзапояларни жойида эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтакнинг конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган. пуштадаги ғўзапояларни агрегат ҳаракат йўналиши бўйича ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтак Бекобод туманидаги “Тўйчибой Мухаммад омад” ва Наманган туманидаги “Катта орол тараққиёти” фермер хўжаликларида жорий этилган (ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сонли маълумотномаси). Натижада ғўзапоялардан органик ўғит сифатида фойдаланиш учун уларни майдалаш иш унуми 1,8 мартага ошган, сарфланадиган умумий фойдаланиш харажатлари 1,67 мартага камайган. пуштадаги ғўзапояларни ўз ўрнига бир йўла ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмли агрегатнинг лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари “BMKB-Agromash” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сонли маълумотномаси). Натижада ғўзапояларни эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмли агрегатни ишлаб чиқариш имкони яратилган. Download 93.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling