- Энг оддий ўзгармас ток генератори доимий магнит ва унинг қутблари ораларига жойлаштирилган рамкадан иборат. Рамканинг боши ва охирининг учлари иккита 1 ва 2 ярим сегментларга бириктирилган. Ярим ҳалқалар билан сирпанувчан электр контактта эга бўлган қўзғалмас А ва В чўткаларга генераторнинг юкламаси уланади. Рамка магнит майдон қутбларида орасида айланганида унинг актив ўтказгичларида электромагнит индукция қонунига мувофиқ ўзгарувчан ЭЮК вужудга келади.
- Тўғриланган токнинг ўзгармас бўлишига биринчи яқинлашишда магнит қутблари ораларига биринчисига нисбатан 90 градус бурчак остида жойлаштирилган иккинчи ўхшаш рамка киритилади. Ҳар бир рамканинг боши ва учлари тўрт ярим ҳалқаларнинг бирига мустаҳкам бириктирилади.
- Бош қутб станинанинг ички сиртига ўрнатилган бўлиб, унга қўзғатиш чўлғамлари ўралган. Бош қутб машинанинг асосий магнит майдонини ҳосил қилади. Магнит майдонини текис таркалиши учун бош қутбга учлик ўрнатилган. Якорь цилиндрсимон ўзак бўлиб, ўққа ўрнатилади.
-
Замонавий ўзгрмас ток генераторида чўлғамларнинг жойлаштирилиши ва унинг коллекторининг тузилиши - Якорь чўлғами изоляцияланган мис симдан иборат бўлиб, у алоҳида-алоҳида секция қилиниб ясалгандан сўнг якорнинг ўзагидаги ариқчаларга жойлаштирлади. Чўлғам якорнинг ўзагидан яхшилаб изоляция қилинади ва махсус ёғоч поналар ёрдамида ариқчаларга маҳкамланади
Do'stlaringiz bilan baham: |