- Генераторнинг ишлаш принципи қуйидагича. Доимий магнит (ёки қўзғатиш чўлғами ҳосил қиладиган электромагнит) қутблари орасига уч фазали ғалтаклар тизими жойлаштирилади ва ташқи айлантириш манбаи ёрдамида айлантирилади. Ғалтаклар доимий магнит майдонида ҳаракатланганида уларда фазаси 2/3 га, яъни даврнинг 1/3 қисмига сурилган ЭЮК вужудга келади. Бу ЭЮК нинг частотаси =pn/60, бу ерда n=const бўлганида, частота ҳам fconst бўлади. Саноат частотасини f50 Гц олиш учун n3000 айл/мин тезликни ушлаб туриш керак бўлади.
- Қўзғалмас доимий магнит майдонида уч фазали чўлғамни айлантириш ёки бу майдонни қўзғалмас уч фазали чўлғамга нисбатан айлантириш принципиал фарқ қилмайди. Шунинг учун синхрон машинанинг иккинчи тузилиши мавжуд бўлиб, бунда уч фазали якорь чўлғами статор ариқчаларига жойлаштирилади, яъни статор асинхрон машинадаги каби бўлади, ротор эса қутблари яққол кўринадиган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |