-
- Автотрансформаторнинг трансформаторга қараганда афзалликлари бир хил фойдали қувватда ишлаш ва ўраладиган сим кам сарфланади, кичик қувват йўқотишлари, юқори ФИК, юклама ўзгарганда кучланишнинг кам ўзгариши ҳисобланади. Автотрансформаторда қувват бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга қувват фазали электромагнит йўл билан эмас, балки электр йўл билан чўлғамлар орасидаги тўғридан–тўғри электр алоқа орқали узатилади. Бу автотрансформаторнинг қуйидаги камчиликларини юзага келтиради :
- 1) юқори кучланишни кичик кучланишли тармоққа ўтиш имконияти, чунки чўлғамлар орасида тўғридан–тўғри электр алоқа бор. Шунинг учун агар энергия истеъмолчиси ерга уланган қутбга эга булса автотрансформаторни ишлатиб булмайди;
- 2) автотрансформатор кичик қисқа туташув каршилигига эга, яъни қисқа туташув токлари трансформатордагига қараганда анча катта бўлади.
- Ток трансформаторлари катта қийматли (40Агача) токни кичик қийматли токга ўзгартириб беради ва бирламчи чўлғамдаги ҳар кандай ток қийматида иккиламчи чўлғамдаги ток қиймати 5Адан ошмайди.
- Кучланиш трансформаторлари кичик қувватли трансформаторлар бўлиб кўп сонли ўрамли (A-X) бирламчи чўлғамлари ўлчанадиган тармоқнинг чизиқли симларига уланади, (а-х) иккиламчи чўлғам эса вольтметрга ёки катта қаршиликка эга бўлган бошқа асбобга уланади.
- Алоқа қурилмаларининг электр таъминоти тизимларида кўп фазали, яъни 2 фазали, 3 фазали, 6 фазали тизимлар кенг қўлланилади. Бу тизимларни кўпроқ тарқалган 3 фазали тизим мисолида кўриб чиқамиз.
- Агар ғалтакни доимий магнит майдонига жойлаштириб уни айлантира бошласа унда
- Е = Ем sint
- ЭЮК индукцияланади, бу ерда -бурчакли тезлик
Доимий магнит майдонида 3 та ғалтак жойлаштирилганда уч фазали ЭЮКнинг олиниши - Энди ана шу магнит майдонига ўқлари фазода бир-бирларидан 120о га сурилган 3 та бир хил ғалтакли тизимни жойлаштирамиз.
- Агар ғалтактаклардан ташкил топган тизимни w бурчакли тезлик билан айланишига мажбурланса, уларда уч фазали ЭЮК тизими вужудга келади. Агар А ғалтак алоҳида олинса, у ҳолда унда бир фазали тизимдагидек eА=Emsinwt ЭЮК вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |