Кириш электроника


Download 363.33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana24.12.2022
Hajmi363.33 Kb.
#1052464
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КИРИШ



КИРИШ 
 
Электроника – электронларни электр майдони билан таъсирини ва 
ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган электрон асбоб ва 
қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан. 
Электроника, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган 
талабларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш кучларининг ва 
ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши техника ва технологиянинг 
янги турларини яратишга асосланган ва ахборот воситаларининг 
ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ. Инсонлар ўртасидаги ахборот 
алмашиш қурилмаларининг ривожланиш тарихи бир неча босқичлардан 
иборат: ҳаракат ва мимика, товуш, ёзув, китоб босмаси, электроника. Ҳозирги 
кунда ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш қурилмаларининг барчаси 
инсон жамияти томонидан ишлатилмоқда. Ахборот узатишнинг янги усулига 
ўтиш доим жамиятда ишлаб чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган. 
Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш тезлиги ва 
ҳажмини кескин орттирди. Электроника ривожланиш жаарёнида тўрт 
босқични босиб ўтди. 
Биринчи босқич 1895 йилда А.С. Попов томонидан симсиз телеграф – 
радио ихтиро қилиниши билан бошланди. Бу даврдаги алоқа қурилмалари 
пассив элементлардан: симлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар
резисторлар, конденсаторлар, электромеханик қурилмалар (алмашлаб 
улагичлар, реле ва бошқалар) дан иборат эди. 
Иккинчи босқич 1906 йили Л.де Форест томонидан биринчи актив 
электрон асбоб - триод лампасининг яратилиши билан бошланди. Триод – 
электр сигналларини турли ўзгартириш усулларига эга бўлган, асосан – қувват 
кучайтириш хоссасига эга бўлган биринчи актив электрон асбоб бўлди. Кучсиз 
сигналларни электрон лампалари ёрдамида кучайтириш ҳисобига телефон 
орқали суҳбатларни узоқ масофаларга узатиш имконияти юзага келди. 
Электрон лампалари радио орқали товуш, мусиқа, кейинчалик эса 
телевидение орқали тасвирларни ҳам узатишга ўтишга имкон яратди. Иккинчи 
босқич электроника аппаратуралари элементларига – электрон лампалар, 
резисторлар, конденсаторлар, трансформаторлар киради. 

Download 363.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling