Kirish. Elektrotexnika fani va uning


Электр энергияси ишлаб чиқариш манбаалари ва истеъмолчилари


Download 193.5 Kb.
bet6/6
Sana18.02.2023
Hajmi193.5 Kb.
#1209511
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза электротехника ва электроника асослари

3.Электр энергияси ишлаб чиқариш манбаалари ва истеъмолчилари.
Электр энергия манбааси сифатида генераторлар, кимёвий энергияни электр энергиясига айлантирувчи бирламчи элементлар, аккумуляторлар ва ш.ў. ишлатилади.
Электр энергия истеъмолчиларига электр двигателлари, иситиш асбоблари, ёруглик ва нур манбаалари киради. Истеъмолчиларда электр энергия бошка тур энергияларга: электродвигателларда механик энергияга, иситгичларда иссикликка, нурлантириш курилмаларида нурга, ёруглик манбааларида эса ёругликка айлантирилади. Электр энергияси истеъмолчилари идеаллаштирилган холда уч турга бўлинади.
1) актив истеъмолчилар – улар электр энергясини ўзига қабул қилиб уларни иссиқлик ёки ёруғлик энергиясига айлантириб беради.
2) индуктив истеъмолчилар – улар электр энергиясини ўзига қабул қилиб уни магнит майдон энергиясига айлантириб беради.
3) сиғим истеъмолчилар – улар электр энергиясини ўзига қабул қилиб уни электр майдон энергиясига айлантириб беради.
Электр занжирлари таркибига назорат ва бошқарув асбоблари, шунингдек ўзгартирувчи қурилмалар (трансформаторлар, тўғрилагичлар ва бошқалар) хам киради.
Электр занжирлари тармоқланмаган ва тармоқланган бўлади. Тармоқланган занжирлар бир неча параллел шахобчалардан ташкил топган бўлади.
Электр занжири қандай ток турига мўлжалланганлигига қараб у “ўзгармас ток занжири”, “ўзгарувчан ток занжири” деб аталади.
4.Қишлоқ хўжалигида электр энергиясидан фойдаланишнинг йўналишлари.
Умуман электр энергиясидан фойдаланишнинг ютуқларидан халқ хўжалигини барча сохаларида самарали фойдаланилмоқда. Айникса шу қаторда қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштириш бўйича эришилган ютуқларни электрлаштиришсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

3-расм. Электр таъминотининг умумий схемаси.

Хозирги даврда ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини автоматлаштириш, асосан, электротехник ва ярим ўтказгичли хамда микропроцессорли асбоблардан фойдаланиш билан хал этилмокда. Шунинг учун булажак мутахассислар халк хўжалигини турли сохаларидаги вазифаларни муваффақиятли хал этишлари учун етарли даражада электротехник билимга эга бўлишлари керак.


Электр энергияси электростанциялардан истеъмолчиларга юқори (1000 В дан юқори) ва паст (1000 В гача) кучланишли тармоқлар орқали юборилади.
Қишлоқ жойларида асосан кучланиши 6, 10, 20, ва 35 кВ бўлган юқори кучланишли хаво линиялари ва 380-220 В паст кучланишли (хаво ва кабелли) линиялар қурилади.
Симёғочлар, симлар ва изоляторлар хаво линияларини асосий қисмлари
хисобланади. Ёғочли ёки темир-бетон симёғочларга изолятор ёрдамида симлар осилади. Ёғочли симёғочларга антисептик шимдирилади ва улар темир-бетон пасинкаларга махкамланади.
Хаво линиялари учун яланғоч алюминийли (А), пўлат – алюмийнийли (АС), пўлат кўпсимли (ПС, ПСМ) ва бир симли (ПСО) симлар ишлатилади.
Хово симларини кесим юзалари қизишни рухсат этилган миқдорлари, кучланишни йўқолиши ва механик бикрлик бўйича танланади. Хаво линиялари учун ишлатиладиган симларни стандарт кесим юзалари 16,25,35,50,70,90 ва 120 мм2
Кабелли линиялар ахоли зич жойлашган қишлоқ жойларда қўлланилади. У ёки бу маркали кабелдан фойдаланиш мухит шароитига ва ётказилиш турига боғлик.
Шу боисдан электр энергияни электростанциялардан масофага узатишда номинал кучланиши кам бўлган генератордан кучайтирувчи трасформаторли подстанцияларга узатилади. Подстанцияларда кучланиш 10-35-110-220-330-500 кВ гача кучайтирилгандан сўнг, энергия юқори вольтли узатиш линиялари орқали истеъмолчиларни жойлашган туманлардаги пасайтирувчи подстанцияларга узатилади. Сўнгра энергия 6-10 кВ ни 380-220В гача пасайтирувчи подстанцияларга, бу подстанциялардан эса 380-220 В кучланишда истеъмолчиларга берилади.


Назорат учун саволлар


1.Электр энергия тушунчасини изохлаб беринг?
2.Электр энергияси кандай афзалликларга эга?
3.Электр энергиясидан фойдаланишни кундан-кунга ортиб бориши сабаби нимада?
4.Электр энергиясини қандай усулларда ишлаб чиқарилади?
5.Электр энергиясидан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари айтинг?
6.Фаннинг мохияти ва вазифасини тушунтиринг?
7.Ўзбекистон Республикаси энергетика тизими нима?
8.Энергияни тарқатиш қандай амалга оширилади?
Download 193.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling